RU

Последние новости

20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  1 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  12 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  55 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

"Рубин" футбол клуби Биринчи лигадан четлатилди Новости

"Рубин" футбол клуби Биринчи лигадан четлатилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 6 июль кунидаги 03-сонли йиғилиш баёнига асосан "Рубин ПФК" футбол клуби Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилди.

«Рубин» футбол клуби ЎзПФЛ томонидан белгиланган талабларни ўз вақтида бажармагани, шунингдек, «2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти»нинг 7.1-банди талабларини белгиланган тартибда амалга оширмагани учун ЎзПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди. 

«Рубин» футбол клуби 2019 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларида иштирок этиш учун қатнашчилар сафига шартли равишда қабул қилинган эди. Бироқ ҳозирга қадар футбол клуби қатор мажбуриятларни бажаришда қийинчиликка дуч келди. Жамоа ўзининг уй учрашувларини ўтказадиган муқим стадионга эга эмаслиги сабаб, ўтган икки мавсум давомида стадионларни узлуксиз ўзгартириб келди. ЎзПФЛ бу масалада футбол клубини истисно тариқасида қўллаб-қувватлаб келган бўлсада, клуб бир неча огоҳлантиришларга қарамай ўша стадионларда футбол учрашувларини ташкил этиш масалаларида қатор камчиликларга йўл қўйди. 

Клубнинг молиявий имконияти инобатга олиниб, ЎзПФЛ 2021 йилнинг 3 апрель куни клуб раҳбарияти иштирокида мажбуриятнома имзолади. Шунинг асосида 2021 йил 5 июнь куни Биринчи лига мусобақасининг 9-тури доирасидаги «Жиззах-барс» — «Рубин» футбол клублари ўртасидаги учрашув ҳамда 12 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган Биринчи лига мусобақасининг 10-тури доирасидаги  «Рубин» — «Локомотив-БФК» футбол клублари ўртасидаги учрашувларда «Рубин»га техник мағлубият ёзилди.

«Рубин» клуби аниқ молиялаштириш манбасига эга эмаслиги ҳамда ярим профессионал футбол клублари учун қўйилаётган талаблар мазкур футбол клуби учун оғирлик қилаётган келиб чиқиб, унга ҳудудий ассоциациялар томонидан ўтказиб келинадиган қуйи лига мусобақаларида иштирок этиши тавсия этилади.  

«Рубин ПФК» футбол клубини қатнашчилар сафидан чиқарилгани муносабати билан мазкур футбол клуб ва футболчилар ўртасида тузилган меҳнат шартномалари муддатидан олдин бекор қилинган ҳолатда уларнинг бошқа футбол клублари билан имзолаган меҳнат шартномаларини Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказилишига рухсат берилади.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика