Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди
01 окт 17:17
Новости


Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди
Октябрнинг ойининг бошида навбатдаги ФИФА кунлари ўтказилади.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси Уругвай билан ўйнаши, баҳс 13 октябрда Малайзияда ўтказилиши эълон қилинган эди.
Октябрь ойидаги иккинчи рақибимиз номи маълум бўлди. Кувайт терма жамоаси ўзининг ФИФА кунларидаги режаларини эълон қилиб, унда 9 октябрда Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказишини маълум қилди.
1. 7-8 октябрда Тошкентда машғулотлар.
2. 9 октябрда Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини.
3. 11-12-13 октябрда Дубайда машғулотлар.
4. 14 октябрда Марокаш терма жамоаси (ички чемпионат футболчилари)га қарши ўртоқлик ўйини.
5. 15 октябрда Кувайтга қайтиш.
Похожие новости

Комментарии