RU

Последние новости

10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  1 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  1 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  13 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  18 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  32 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  10 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  18

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакамнинг майдондаги ҳаракати ҳам, чиқараётган қарори ҳам бизга тушунарсиз бўлди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакамнинг майдондаги ҳаракати ҳам, чиқараётган қарори ҳам бизга тушунарсиз бўлди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.




Ўйин ҳақида

Одатда "Бухоро" жамоаси ҳимоявий ўйин кўрсатарди, бугун янада ҳимоявийроқ ўйин намойиш этди. Уларнинг режасини бузиш учун биринчи бўлимдаги вазиятлардан гол ура олишимиз лозим эди. Ўшанда ҳужумда яққол устунликка эга бўлишимиз мумкин эди. "Бухоро" иккинчи бўлимда кўпчилик бўлиб ҳимояланди ва бизга вазият яратишга кўп ҳам имкон бермади. Вазиятлардан унумли фойдаланишда ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмади.

Ўйлайманки, бугунги дуранг икки жамоани ҳам қониқтирмайди, чунки бизга ҳам, уларга ҳам ғалаба керак эди.

Бугунги учрашувга ҳакамлар ўз таъсирини кўрсатишдими?

Ҳакамлар ҳақида олдин ҳеч гапирмасдим. Лекин бугунги ҳакам савияси ва даражаси пастдек кўринди менга. Чунки унинг майдондаги ҳаракати ҳам, чиқараётган қарори ҳам бизга тушунарсиз бўлди. Бунга нима сабаб бўлганлигини билиш қийин. Яккакурашлардаги вазиятларда кўп хато қилди, баъзи вазиятларда ғалати-ғалати қарорларни чиқарди. Ҳакамлардан бу даражадаги ҳакамликни кутмагандик.    

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика