RU

Последние новости

08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  1 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  2 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  2 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  0 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  10 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8

Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик" Новости

Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"

CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Туркманистон – Ўзбекистон (1:2) учрашувидан сўнг номинал мезбонлар бош мураббийи Ровшан Мередов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

– Ўйин анча қизиқарли бўлди, голлар ва қизил карточка. Энг муҳими жамоам анча ишонч билан ҳаракат қилди. Рақиб олдида довдираб қолмадик" - дейди Ровшан Мередов.

– Ўзбекистон терма жамоасининг қайси жиҳати бугун жамоангизга кўпроқ қийинчилик туғдирди?

– Биз Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинини кўрдик ва тахминан қандай ўйин намойиш этишидан хабардор эдик. Умуман олганда, қийналмадик десам ҳам бўлади. Биринчи голни ўтказиб юбоганимизда кичик хатога йўл қўйдик. Биргина хато қилдик ва рақиб бизни жазолади. Биз Ўзбекистон қандай ҳужум қилишини билардик ва ўз режамизни тайёрлаб қўйган эдик.

– Дидар Дурдиевнинг кеч майдонга туширдингиз. У майдонга тушгандан сўнг жамоа ўйини ўзгарди. Дурдиевнинг ўйини ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

– Бизниг таркибимизда учта ҳужумчи бор. Бизда асосий ва "иккинчи" деган тушунча йўқ. Бугунги ўйинга шу таркибни туширишга қарор қилдик. Яна бир жиҳатни эътиборга олишингизни сўраган бўлардим. Янги мураббийлар штаби қўл остидаги бор-йўғи учинчи ўйинимиз. Жамоа янгиланмоқда. Бизнинг асосий вазифамиз - Осиё Кубоги-2027га чиқиш.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика