Рио Фердинанд "Арсенал"ни "Реал" ҳақида огоҳлантирди
11 апр 2025 20:19
Новости
Рио Фердинанд "Арсенал"ни "Реал" ҳақида огоҳлантирди
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рио Фердинанд Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Реал" ва "Арсенал" ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида гапирди.
Лондонликлар биринчи ўйинда ўз майдонида мадридликларни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Ўйлайманки, бу учта гол "Арсенал" учун етарли бўлмайди. Ҳозирда "Реал" қанчалик яхши эканини билмайман. Бироқ сизда шундай ҳужумчилар бўлса, уйда "Арсенал"га қарши ўйинда бемалол учта гол уришингиз мумкинлигини биламан", – деди Фердинанд.
16 апрель, чоршанба куни "Реал" ва "Арсенал" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси чорак финалининг жавоб учрашуви ўтказилади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии