RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  1 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  1 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:3 (матнли трансляция)  78 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  5 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  12

Рифат Акрамхўжаев: "Локомотив"да эришган натижаларим "Сурхон"даги фаолиятим давомида ёрдам беришига ишонаман. Клубларнинг шароитларини солиштириш нотўғри" Новости

Рифат Акрамхўжаев: "Локомотив"да эришган натижаларим "Сурхон"даги фаолиятим давомида ёрдам беришига ишонаман. Клубларнинг шароитларини солиштириш нотўғри"

"Сурхон" клуби янги мавсум учун мураббий штабини тасдиқлади. Унга кўра янги мавсумда жамоани Рифат Акрамхўжаев бош мураббий сифатида бошқариб боради.

Ушбу мутахассис аввалги йилларда "Локомотив" ўринбосарлар жамоаси, U-18 жамоаси билан самарали фаолият олиб борди. Рифат Акрамхўжаев учун Термиз клуби бегона эмас, 2018 йил бир муддат бу жамоада фаолият олиб борганини мухлислар яхши эслашсак керак. Жамоанинг қишки йиғин доирасидаги дастлабки машғулотидан сўнг мураббийни суҳбатга чорладик.

- "Сурхон" жамоасидан тушган таклифни қандай қабул қилдингиз? Балки бу жамоа сизга бегона эмаслиги танлашингизга туртки бўлган омиллардан бири бўлдими?

- Клубдан таклиф тушгач хурсанд бўлиб қабул қилиб олдим. Бир нечта мураббийлар орасидан мени танлашгани учун "Сурхон" жамоаси раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Уларнинг билдирган ишончини оқлаш учун бор билимимизни ва шижоатимизни берамиз. Тўғри, 2018 йилда жамоа Про лигада иштирок этаётганида мураббийлик қилган эдим, ўша пайт олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Умуман бу клуб менда ёмон таассурот қолдирмаган.

- Жамоа жорий йилдан эътиборан жамоанинг маҳаллий ёшларга таянишига муносабатингиз қандай? Менимча сизга бу қийинчилик туғдирмаса керак, чунки сизда бу борада етарлича малака ва кўникма шаклланган...

- Ҳа, ёшларга эътибор оширилади. Лекин ёшларнинг ўзи билан иш битмайди, боиси бу - Суперлига. Элитада иштирок этадиган ҳар бир жамоанинг ўзига яраша мақсади бор. Шундай экан бизнинг ҳам ўзимизга яраша олдимизга мақсад қўйганмиз. Ёшларни атрофида тажрибали ва ўз ишининг устаси бўлган ижрочиларни жамласак муваффақиятга эриша оламиз. Чунки, тажрибали футболчилар олдида ёшлар ҳам тезроқ ўсишга эришади. "Локомотив"да эришган натижаларим "Сурхон"даги фаолиятим давомида ёрдам беради деб ўйлайман. Мураббийлар штабидаги ёрдамчиларим ҳам бу борада кўникмага эга.

- Кечадан қишки ўқув-йиғин машғулотларига киришилди. Кейинги режалар қандай? 

- Ҳозирда жамоани 80 фоиз футболчилар тарк этган. Сабаби уларнинг шартномаси тугаган, юқорида таъкидлаганимдек йиғин давомида бир ёки икки нафар эмас ундан ҳам кўпроқ маҳоратли ижрочиларни таркибга жалб қиламиз. 

-  Айни пайтда сизни хавотирга солаётган жиҳат нима? 

- Хавотирга солаётган жиҳат шуки, яна қайтараман ҳозирда таркибда ўзгаришлар кўп. Аксарият футболчилар билан хайрлашилган. Эндиги мақсадимиз кетганларнинг ўрнини тўлдириб футболчиларга қарашларимизни ва услубимизни сингдириш. Бош мураббий сифатида фақат олдинга қадам ташлашни, рақобатбардош жамоа шакллантирган ҳолда ғалабалар билан мухлисларни хурсанд қилишни ният қилганман. 

- Маҳаллий ёшлар билан ҳам Суперлигада муносиб иштирок этишингизга ишоняпсизми? 

- Ўйлайманки, Суперлигада муносиб иштирок эта оламиз. Негаки, Сурхондарё вилоятидан яхши футболчилар етишиб чиққан, ҳозир ҳам иқтидорлар етарлича топилади. Ҳар бир жамоада бу вилоят тарбияланувчилари бор. Ҳозирда Италияда тўп тепаётган Элдор Шомуродов ҳам Сурхондарёдан. Ишончимиз катта. Аммо, бу босқичма-босқич амалга ошадиган нарса. Бирданига барчаси бўлмайди. Бунинг учун астойдил тер тўкишимиз талаб қилинади. Футболчилардан талаб қиладиган биринчи нарсам ўзини проффессионал даражада тутишдир. Қуруқ иқтидорнинг ўзи камлик қилади. Қаттиқ меҳнат ва сабр талаб қилинади. 

- "Сурхон"даги шароитлар қай даражада сизни қониқтиради? Мураббий кўнгилдагидек ишлаши учун шароитлар ҳам яратиб берилиши керак назаримда, "Локомотив" билан солиштирадиган бўлсак барибир фарқ қилиши мумкин...

- Суперлигадаги ҳар бир клуб раҳбарлари қўл остида ишонч билдирган мураббийга, футболчиларга иложи борича олий даражадаги шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилишади. Яратиб берилган шароитларга жавоб ўлароқ олдимизга қўйилган мақсад йўлида барчамиз биргаликда жамоавий тарзда ёндашган ҳолда ҳаракат қилишимиз лозим деб ўйлайман. Менинг фикримча Ўзбекистондаги ҳар бир клубнинг академияси ва шароитлари ижобий ҳолатда. Қайсидир клубларнинг шароитлари билан солиштириш нотўғри. Ҳозирда клубларнинг айни вақтда ушлаб турган "статуси" орқасида раҳбариятдан тортиб оддий ишчиларнинг меҳнати ва машаққати ётади.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика