RU

Последние новости

22:20BALLON D'OR-2025  17 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  5 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  5 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  9 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0

"Реал" ёзги трансферлар ойнасида кимларни сотиб юборади ва қанчага? Новости

"Реал" ёзги трансферлар ойнасида кимларни сотиб юборади ва қанчага?

Теги :  Реал
"Реал" ёзги трансферлар ойнасида бир қатор футболчилар билан хайрлашмоқчи.

Marca'нинг хабарига кўра, "Реал" раҳбарияти ўйинчиларнинг сотуви орқали 180 миллион евро ишлаб олмоқчи. Бундан ташқари клуб бунгача Хави Санчес ("Вальядолид") ва Ашраф Хакими ("Интер")нинг трансферидан 43,5 миллион евро ишлади.

"Реал" Гарет Бэйл, Хамес Родригес, Лука Йович, Оскар Родригес, Дани Себальос, Хесус Вальехо, Мариано Диас, Серхио Регилон ва Браим Диаслар билан хайрлашмоқчи.

"Реал" Бэйлни текинга қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. Аммо, "Реал"га ўйинчи учун икки мавсум давомида 60 миллион евро тўлаш ҳам тўғри келмайди. Клуб раҳбарияти Бэйлни сифатли футболчи деб билади, аммо улар "Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг уни жамоада кўрмаётганини билишади.

Хамес "Бенфика"га ўтиши мумкин, унинг агенти Жорже Мендешнинг клуб билан муносабатлари яхши. Колумбиялик жуда катта маош олади, аммо у Зидан қўл остида майдонга тушмаслигини билади ва янги клуб қидирмоқда. Шунингдек, Хамес ўтган ёзда "Атлетико"га ўта олмаганди ва бу жорий ёзда амалга ошиши ҳам мумкин.

"Реал" Йовичнинг иқтидорини қадрлайди, шу сабаб уни ижарага бериб юборади. Олдинроқ, унга "Милан", "Герта" ва "Монако" қизиқаётганлиги айтилган эди.

Клуб "Леганес"да ёрқин ўйинлар кўрсатган Оскар Родригесни 20 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Унга "Вильярреал" ва "Милан" клублари қизиқмоқда.

Себальос ҳам Зидан билан ишлай олмаслигини билади ва шу сабаб ўзи ижарада ўйнаётган "Арсенал"да қолмоқчи. Вальехонинг эса бошланғич нархи - 15 миллион евро, унга "Гранада" қизиқмоқда.

"Реал" Регилон учун 20 миллион евро атрофида маблағ олмоқчи. "Севилья" уни сотиб олмоқчи. "Реал"дан шунингдек Хорхе де Фрутос ва Дани Гомес кетади. Клуб уларнинг ҳар бири учун 10 миллион евродан сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ҳам таркибда катта тозалаш ишларига тайёрланмоқда. Каталонияликлар 12 футболчисини сотиб юбормоқчи.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика