"Реал" ва "Милан" жамоалари собиқ футболчиси қамоқ жазосини Бразилияда ўтайди
22 мар 2024 12:33
Новости
"Реал" ва "Милан" жамоалари собиқ футболчиси қамоқ жазосини Бразилияда ўтайди
Футболчи Италиядан депортация қилинади.
"Реал", "Милан" ва "Манчестер Сити" клублари собиқ футболчиси Робиньо жамоавий зўрлашда иштирок этгани учун 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. Футболчи жазо муддатини Бразилияда ўтайди, деб хабар бермоқда CNN.
Италия суди Робиньони 2013 йилда содир бўлган мудҳиш воқеада айбдор деб топди. Италияликлар Бразилия ТИВга мурожаат қилиб, футболчининг жазони ўз мамлакатида ўташини сўрашган.
21 март куни суд мажлиси бўлиб ўтди, унда бу илтимос кўриб чиқилди ва Робиньо жазосини Бразилия қамоқхонасида ўташига қарор қилинди. Футболчининг ҳимояси мамлакат Федерал олий судига шикоят қилиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии