RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  98 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Реал"га чемпионлик келтириши мумкин бўлган ўйин превьюси Новости

"Реал"га чемпионлик келтириши мумкин бўлган ўйин превьюси

Бугун Ла Лига 34-тури доирасида "Реал" ўз уйида "Эспаньол"ни қабул қилади.

"Реал Мадрид"

ЕЧЛда ярим финалда куршани давом эттираётган "Реал" Ла Лиганинг 33 ўйинидан кейин 24 та ғалаба ва 6 дуранг қайд этди. 78 очко ва етакчиликдан ташқари жамоа ҳужумда ҳам энг сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда - 69 та гол. Охирги икки турда "қаймоқранглилар" "Севилья"ни (3:2) ва "Осасуна"ни (3:1) мағлуб этишди.

Бугун Начо ва Милитао дисквалификация, Алаба эса жароҳат сабаб жамоага ёрдам беролмаслиги аниқ бўлса, яна бир қатор футболчилар, ҳаттоки қайдномага кирганлар ҳам мураббийнинг қарорига кўра дам олиши кутилмоқда. Ахир олдинда "Ман Сити"га қарши жавоб баҳси кутиб турибди. 


"Эспаньол"

Бу мавсум "Эспаньол" аввалгисига қараганда яхшироқ ҳаракат қилмоқда, аммо жамоа кўплаб жиҳатларда ҳали жиддий иш олиб бориши зарурлиги турган гап. Тажрибали футболчилар етишмовчилиги ўз сўзини айтмоқда. Испания Кубогида "Понферрадина" ва "Паленсия"ни енгиб ўтган барселоналиклар 1/8 финалда "Мальорка"га имкониятни бой берди.

Испания чемпионатида 33-турдан кейин Висенте Морено жамоаси 10 ғалаба ва 9 дуранг билан 39 очко жамғариб, 13-поғонани банд этиб турибди. 10 апрель куни "Сельта" устидан қозонилган ғалабадан кейин (1:0) меҳмонлар иккита ўйинда мағлуб бўлишган.

Бугун жамоага жароҳат сабаб Оскар Гил ва Кейди Баре ёрдам бера олмайди. 


Реал Мадрид

Родриго - 33', Родриго - 43', Марко Асенсио - 55', Карим Бензема - 81'

Примера Дивизион . Тур 34

30/04/2022, 20:15

0
:
4
Завершен

Эспаньол

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 58686 зрителей

Главный судья: Jose Munuera

45'
90'
33'  Родриго
33'  Марсело
42'  Мариано Диас
43'  Родриго
46'  Каземиро
55'  Марко Асенсио
55'  Эдуардо Камавинга
60'  Лука Модрич (Тони Кроос)
60'  Мариано Диас (Карим Бензема)
61'  Каземиро (Иcкo)
72'  Иcкo
75'  Эдуардо Камавинга (Марио Хила)
75'  Родриго (Винисиус Жуниор)
81'  Карим Бензема
81'  Винисиус Жуниор
65'  Рауль де Томас (У Лэй)
65'  Тонни Вилена (Мануэль Морланес)
65'  Оскар Мелендо (Дидак Вила)
76'  Янхель Эррера (Фран Мерида)
83'  Фернандо Калеро (Давид Лопес)


Бу баҳсда мезбонлар қандай таркибда майдонга тушган тақдирда ҳам фаворит бўлиб қолаверади. Албатта, ким ҳам чемпионликни ўз стадионида нишонлашни хоҳламайди? Қўшимчасига, "Сити"га қарши оғир ва муҳим учрашув олдидан бу ғалаба позитив кайфиятга сабаб бўлади. Барселоналиклар эса сўнгги турларда анча ҳорғин кўринишмоқда. 

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика