"Реал" Погбани трансфер ойнаси ёпилишидан олдин сотиб олмоқчи
12 июл 2019 21:03
Новости
"Реал" Погбани трансфер ойнаси ёпилишидан олдин сотиб олмоқчи
"Реал" ҳали ҳам "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани харид қилиш ниятида.
Бироқ "Қироллик клуби" раҳбарияти трансферни яқин вақт ичида расмийлаштирмоқчи эмас.
Маълумотларга кўра, мадридликлар трансфер ойнаси якунланишидан олдин футболчини харид қилмоқчи. "Реал" президенти Флорентино Перес худди шу тактикани Гарет Бэйл, Роналдо ва Модрични сотиб олаётганда ишлатган эди. Испанияда трансфер ойнаси 2 сентябрда, АПЛда эса 8 августда ёпилади.
"Реал" трансферни амалга оширишдан олдин молиявий фэйр-плейни бузмаслик учун мураббийлар штаби режаларига кирмаган ўйинчиларни сотиб юбормоқчи. Ҳозир даромад ва харажат ўртасидаги фарқ 183 млн. еврони ташкил қилади. Погбани сотиб олиб, санкциялардан қутилиб қолиш учун "Реал" Хамес, Бэйл, Иско, Лукас Васкес ва бошқаларни пуллаши лозим.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии