RU

Последние новости

00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  1 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  2 23:42Бундеслига. "Боруссия Д" - "Боруссия М". Асосий таркиблар маълум!  0 23:34Италия Суперкубоги. "Болонья" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  0 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  3 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2

"Реал" сайлов ўтказишга тайёрланмоқда Новости

"Реал" сайлов ўтказишга тайёрланмоқда

"Реал" клуб президентини сайлаш учун тайёргарликни бошлади.

"Клубимиз президенти Флорентино Перес 2025 йилнинг 7 январь кунида клуб директорларини йиғилишга чорлайди ва кейинги тўрт йиллик учун клуб президенти ва директорлар кенгашини сайлаш жараёнини бошлайди", - деб ёзилади клуб расмий баёнотида.

Перес 2009 йилдан буён "Реал" президенти ҳисобланади. Ўшанда у клуб президентлиги учун ягона номзод бўлганди. 2013, 2017 ва 2021 йилларда ҳам унда рақобатчи бўлмаганди.

Ўтган сафарги сайлов 1-13 апрель кунлари ўтказилган ва 13 кун давом этганди.

Клуб президенти бўлиш учун талаблар:

- Испаниялик бўлиш;

- Энг камида вояга етган бўлиши ва бошқариш хусусиятига эга бўлиши;

- Солиқлар ва бадал пуллари ҳақида тўлақонли маълумотга эга бўлиши;

- "Реал"нинг камида 20 йиллик мухлиси бўлиши;

- Раҳбарлик лавозимларида ҳеч қандай чекловлар олмаган бўлиши;

- Футболдан ташқари бошқа жойда ишламаслиги;

- Шахсий активлари ҳисобига 15 фоиз маблағини клуб бюджетига боғлаганлиги тўғрисида банк кафолати.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика