"Реал" сардори 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва "Эл Класико"ни ўтказиб юборади
04 окт 2023 17:58
Новости
"Реал" сардори 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва "Эл Класико"ни ўтказиб юборади
"Реал" ҳимоячиси Начо уч ўйинга дисквалификация қилинди.
Футболчи "Жирона"га қарши ўйинда рақиб жамоа вингери Португа нисбатан кескин "подкати" учун қизил карточка олганди.
Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) "жабрланувчининг имкониятларини чеклаши мумкин бўлган хавфли ўйин" туфайли санкция қўлланилганини маълум қилди. Бундан ташқари "Реал"га 1050 евро жарима, футболчининг ўзи эса 600 еврога жарима тўлаши зарур.
Шундай қилиб, мадридликлар сардори "Осасуна", "Севилья" ва 28 октябрь куни "Барселона" билан "Эл Класико"ни ўтказиб юборади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии