"Реал Мадрид" АПЛ грандлари билан курашмоқчи
08 мар 10:28
Новости
"Реал Мадрид" АПЛ грандлари билан курашмоқчи
Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби "Нюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тоналига қизиқиш билдирмоқда.
Ёзги трансфер ойнаси яқинлашиб келаётган бир пайтда, Тоналининг "Нюкасл"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар кучайиб бормоқда. Аввалроқ, Сандрога "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Арсенал" каби жамоалар қизиқаётгани хабар берилганди. Тҳе Сун нашрининг хабар беришича, "Реал Мадрид" 25 ёшли италиялик футболчи учун Премер-лига гигантлари билан рақобатлашиши мумкин.
"Реал Мадрид" скаутлари кеча кечқурун "Нюкасл" ва "Сити" ўртасидаги Англия Кубоги бешинчи босқич ўйинида "Сент-Жеймс Парк"да томоша қилишган. Инглиз жамоаси ярим ҳимоячининг трансфери учун 100 миллион евро талаб қилмоқчи.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии