"Реал" жароҳат олган Беллингемнинг ташхисини маълум қилди
02 фев 11:58
Новости
"Реал" жароҳат олган Беллингемнинг ташхисини маълум қилди
"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемда чап оёқ мушаклари жароҳати аниқланган, деб хабар берди Мадрид клуби матбуот хизмати.
"Реал" якшанба куни Испания чемпионатининг 22-тури доирасида "Райо Вальекано"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Беллингем учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ жароҳат олди ва кўзёшлари билан майдонни тарк этди.
"Ўтказилган тиббий текширувлар натижасига кўра Беллингемда чап оёқ ярим пай мушаги жароҳати аниқланди", – дейилади клуб матбуот хизмати баёнотида.
"Marca"га кўра, 22 ёшли англиялик хавбекнинг тикланиши учун тахминан 1 ой вақт керак бўлади.
Беллингем жорий мавсум барча мусобақаларда 27 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии
Рамосдан қандай тепги еб юрганлари бонусга)))