RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  1 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12

"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди Новости

"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди

"Реал" Испания чемпионатининг 11-турида "Валенсия" устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг Мадрид клуби ва Истанбулнинг "Фенербахче" клуби ўртасидаги трансфер шартномасида кўзда тутилган яна бир бонус кучга кирди.

"Diario AS" нашрининг хабар беришича, "қаймоқранглилар" Туркия клубига 2 миллион евро тўлаши шарт — бу Арда Гюлернинг "Реал" клуби сафида 75 ўйин ўтказгани учун шартномасида кўрсатилган аниқ миқдор.

Ёш ярим ҳимоячи 2023 йилнинг ёзида мадридликлар сафига ўтди. Унинг трансферининг умумий қиймати 26 миллион еврони ташкил этди. Гюлер трансфердан сўнг 75 ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.

Бу сумма "Реал" учун рамзий туюлиши мумкин бўлса-да, "Фенербахче" учун бу академияга яхшигина сармоядир.

Шунингдек, Арда Гюлер "Реал"да "Ойнинг энг яхши футболчиси" мукофотига сазовор бўлган эди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика