"Реал" етакчилари "Манчестер Сити"га қарши учрашувда майдонга тушмайди
01 мар 08:45
Новости
"Реал" етакчилари "Манчестер Сити"га қарши учрашувда майдонга тушмайди
Килиан Мбаппенинг тиззасидаги муаммоси сабабли яқин орадаги ўйинларда "Реал"га ёрдам бера олмайди.
Carrusel Deportivo хабар беришича, Мбаппе Чемпионлар Лигасининг "Манчестер Сити"га қарши биринчи баҳсида иштирок этмайди, лекин жавоб ўйинига қадар тикланиши мумкин. "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги биринчи ўйин 11 март куни Мадридда, жавоб ўйини эса 17 март куни Манчестерда бўлиб ўтади.
Аввалроқ февраль бошида жароҳат олган Жуд Беллингем ҳам "Манчестер Сити"га қарши ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмаслиги маълум қилинганди.
2025/2026 мавсумида Килиан Мбаппе 33 та ўйинда майдонга тушди, уларда 38 та гол урди ва жамоадошларига 6 та голли узатма берди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии
Hausen qayta olarmikan???