"Реал" Бундеслига ёш юлдузи учун курашга қўшилиши мумкин
20 мая 2020 17:31
Новости
"Реал" Бундеслига ёш юлдузи учун курашга қўшилиши мумкин
"Реал" клуби "Байер"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кай Хавертц учун курашга қўшилишга тайёр.
Бу ҳақда "Le10sport" маълумот тарқатди.
Футболчининг харидига "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи қизиқмоқда. Тўғри, 20 ёшли немисни қўлга киритиш учун "Ливерпуль", "Челси", "Бавария" ва "Барселона" каби катта клублар билан рақобатлашиш керак бўлади.
Ушбу трансферга иккинчи тўсиқ бўлиши мумкин жиҳат, немислар Хавертцни 100 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмаслар.

Эслатиб ўтамиз, Кай Хавертц жорий мавсум Бундеслигада 23та ўйин ўтказди ва 8та гол уриб, 5та голли пас берди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии