"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди
17 июн 2025 12:39
Новости
"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди
Браим Диас ўтган мавсумдаги ўйинлари билан ҳайратда қолдирди.
Испания матбуоти хабарига кўра, "Реал" футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларнинг сўнгги босқичида.
"Marca"нинг хабар беришича, келишувга эришилган ва клуб 2027 йилнинг ёзига қадар ҳисобланган жорий муддатдан кейин шартномани яна бир неча йилга узайтиришга тайёр.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, янги битим 2030 йилгача мўлжалланган. Тез орада расмий хабар эълон қилиниши кутилмоқда.
Шартнома узайтирилишига 2024/25 йилги мавсумдаги кўрсаткич сабаб бўлиб, унда асосан захирадан тушиб ўйинни кучайтирган Диас 6 та гол ва 7 та голли узатмани ҳисобига ёздириб қўйганди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии