"Реал" Биссуманинг трансферини кўриб чиқмоқда. "Брайтон" хавбекни 35-40 млн еврога баҳоламоқда
21 дек 2020 18:47
Новости
"Реал" Биссуманинг трансферини кўриб чиқмоқда. "Брайтон" хавбекни 35-40 млн еврога баҳоламоқда
"Брайтон" ярим ҳимоячиси Ив Биссума "Реал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Мадрид клуби скаутлари малилик 24 ёшли хавбек борасида ижобий хулосаларга келишди.
Биссума "Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданга ёқмоқда. У Поль Погба (МЮ) ва Эдуардо Камавинга ("Ренн")нинг трансферидан арзонроққа тушади.
Биссума учун "Брайтон" 35-40 миллион евро сўрамоқда. Футболчига шунингдек "Арсенал" ва "Ливерпуль" клублари ҳам қизиқмоқда.
Биссума жорий мавсум АПЛ доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии