RU

Последние новости

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  6 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  1 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  23 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  85 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1013 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади Новости

"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади

"Реал" "Арсенал" ҳимоячиси Вильям Салибанинг трансфери устида иш олиб бормоқда.

"Мадрид" бир неча ҳафтадан буён 24 ёшли французнинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.

"Реал" ёзда трансфер бозорига чиқади ва бу мавсумдаги хатоларини тўғрилаш учун марказий ҳимоячи сотиб олишга ҳаракат қилади. Салиба - "қаймоқранглилар"нинг аниқ ва устувор мақсади, клуб бир неча мавсумдан буён футболчининг ўсишини диққат билан кузатиб келмоқда.

"Мадрид" Салибани шу йилнинг ёзида ёки 2026 йилнинг ёзигача, яъни "Арсенал" билан шартномаси тугашига бир йил қолганда сотиб олишга уриниб кўриши кутилмоқда.

Қайд этилишича, футболчи учун "Реал" фаолиятидаги энг юқори чўққи ҳисобланади. Бироқ, "Арсенал" Франция терма жамоаси футболчисини сотмоқчи эмас. Эҳтимолий трансфер 100+ млн еврога баҳоланмоқда.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика