Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди
02 ноя 08:59
Новости
Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер “Валенсия”га қарши ўйинда мажбуран захирага олинди.
20 ёшли футболчи ўйинни асосий таркибда бошлаб, Килиан Мбаппега голли узатма берди. Бироқ иккинчи бўлим олдидан алмаштирилди. Журналист Гилермо Раи хабарига кўра, туркиялик ярим ҳимоячи тўпиғидан енгил жароҳат олган.
Танаффусда “қироллик клуби” 3:0 ҳисобида олдинда бораётган бир пайтда, Хаби Алонсо асосий футболчини алмаштириб, унинг соғлиғини хавф остига қўймасликка қарор қилди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии