Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"
03 ноя 18:03
Новости
Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Арал" бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев ўз фикрларини билдирди.
"Жуда ҳам оғир учрашув бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда бир нечта вазиятларни голга айлантира олмадик. Лекин умумий ҳисобда учта гол уриб ғалаба қозондик. Ушбу ғалабадан сўнг жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олдик ва 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган "Олимпик-MobiUz" – "Локомотив" баҳсини ҳам диққат билан кузатамиз, чунки охирги турни ўз майдонимизда "Локомотив"га қарши ўтказамиз. Гарчи бугун 3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, тўғрисини айтишим керак, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади, чунки "Олимпик" ҳам қаттиқ курашди", – деди Қуттибоев.
- "Арал"нинг охирги турдаги "Локомотив"га қарши баҳси финалдек кечади. Шу ўйин ҳақида фикрингиз...
- Финал дейишга ҳали эртами деб ўйлайман. Ҳаммаси "Локомотив"нинг "Олимпик-MobiUz" билан қандай натижа қайд этишига боғлиқ. "Локомотив" ютқазса ёки дуранг ўйнаса, шундан сўнг бу ўйин финал бўлади. Биз ҳам шуни кутяпмиз, тўғриси, ўзим ҳам финал бўлади деб ўйлаяпман.
Похожие новости
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии