"Реал" - "Бетис" 0:1 ёхуд Бензема билан шартнома узайтирилди!
21 сен 2017 09:13
Новости
"Реал" - "Бетис" 0:1 ёхуд Бензема билан шартнома узайтирилди!
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" – "Бетис" учрашувида ҳеч ким кутмаган сенсация қайд этилди.
Роналдо дисквалификациясини ўтаб майдонга қайтганда, кўпчилик мезбонларнинг ишончли ғалабасини таҳмин қилганди. Аммо учрашувнинг асосий вақти, 90 дақиқа давомида ҳисоб очилмади. Қўшиб берилган
дақиқаларда эса "Бетис" вакили Антонио Санабрия боши билан гол уриб
мезбонларни шок аҳволга солиб қўйди - 0:1!
Эътиборлиси, 20 сентябрь куни "Қироллик клуби" ҳужумчи Карим Бензема билан янги шартнома имзолаганди, айнан шу куни (!) жамоа сенсацион тарзда ўз майдонида 25 бор "Бетис" дарвозасига зарба берсада, ютқазиб қўйди. Бу ҳам етмагандек, "Реал" "Сантос"нинг рекордини такрорлади, аммо янгилай олмади.
"Шунчаки тасодифмикин? Ишонмайман", - деганди машҳур сиёсатчилардан бири.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии