"Реал" Алабадан қутулмоқчи
17 июл 2025 21:05
Новости
"Реал" Алабадан қутулмоқчи
"Реал" раҳбарияти ушбу трансфер ойнасида австриялик тажрибали ҳимоячи Давид Алаба билан хайрлашмоқчи.
AS нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" 33 ёшли австриялик футболчи билан яқин орада хайрлашишга умид қилмоқда. "Реал" маош харажатларини қисқартириб, сўнгги йилларда тез-тез жароҳатлар туфайли деярли ўйнамайдиган ҳимоячидан қутулмоқчи.
Қайд этиш жоиз, Алабанинг ўзи ҳам мадридликлар жамоасидан кетишни истамаяпти ва шартномасини охирига етказиб қўймоқчи. Австриялик футболчининг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Давид Алаба ўтган мавсум барча турнирларда жами бор-йўғи 14 ўйин ўтказган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии