RU

Последние новости

08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  1 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   1 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  13 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  25 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1

Равшан Эрматов: "Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни "юлдузлар фабрикаси"га айлантира олди" Новости

Равшан Эрматов: "Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни "юлдузлар фабрикаси"га айлантира олди"

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан сўнг фикрларини ўртоқлашди.

"Бу йил нафақат Ўзбекистон балки, бутун дунё учун оғир ўтди. Бизда ҳеч қачон бундай тажриба бўлмаган. Лекин йўлини топиб мухлисларга футболни тақдим қилиш вазифамиз ҳисобланади. Проффессионал футбол лигаси билан биргаликда маҳсус комиссияга, ҳукуматимизга мурожаат қилганимизда бизни қўллаб-қувватлашди. Футболни давом эттириш учун руҳсат олдик ва мавсумни ниҳоясига етказдик. Барча мусобақалардан олдин ЎзПФЛ футболни биринчилардан бўлиб бошлади. Бунинг ортида жуда катта жамоа, мутахассислар, мураббийлар, футболчилар меҳнат қилди. Йил якунида уларнинг меҳнатини қадрлаб мана шундай тақдирлаш маросимини ўтказдик.

Бу йилнинг энг яхшилари деб топилган Рўзиқул Бердиев ва Жалолиддин Машарипов ҳақиқий футболнинг фидойилари. Кўряпсизлар, Рўзиқул ака "Насаф"ни юлдузлар "фабрикаси"га айлантирдилар. Улар бундан тўхтамаяптилар ва терма жамоларимизга футболчи етказиб беришда фаол бўлмоқдалар. Нафақат миллий терма жамоа, балки барча ёшдаги жамоаларимизда "Насаф"дан футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Жалолиддин Машарипов ҳам ўзининг голлари, финтлари ва ажойиб ўйинлари билан бизнинг азалий орзумиз бўлган Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун муносиб ҳисса қўшади деб ўйлайман",- дейди Эрматов.



Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика