RU

Последние новости

21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  1 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  1 21:20Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  34 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  74 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  67 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  8 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  30 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1

Расмий хабар: Отабек Ғуломхўжаев - "Андижон" жамоаси бош мураббийи Новости

Расмий хабар: Отабек Ғуломхўжаев - "Андижон" жамоаси бош мураббийи

Хабарингиз бор, "Сурхон" жамоасига қарши учрашувдан сўнг мураббийлик вазифасида ишлаётган Бахтиёр Ҳамидуллаев вазифасидан озод қилинган эди.

Жамоа раҳбарияти бош мураббийликга бир нечта номзодлар орасидан Отабек Ғуломхўжаев номзодини муносиб деб топди.

Отабек Ғуломхожаев шу пайтгача дастлаб "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоаларининг академияларида иш бошлаган. Кейинчалик 2015-2016 йилларда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий Темур Олимхўжаевга ёрдамчи сифатида фаолият олиб бориб, Олимхўжаев билан биргаликда мазкур терма жамоани 2016 йили Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган U-16 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатига олиб борган.

2018-2019 йилларда эса Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган. Ушбу жамоа сафида "Андижон"нинг ёш футболчиси Фарҳод Соҳибжонов ҳам Ғуломхўжаев қўл остида ҳаракат қилган.

Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Шундан сонг "Навбаҳор" жамоасида селекcионер мураббий сифатида иш юритган.

Малумот ўрнида, Отабек Ғуломхўжаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У футболчилик фаолиятида 2001-2002 йилларда "Андижон" жамоамиз сафида топ сурган. Афсуски оғир жароҳат туфайли айни кучга тўлган, навқирон 20 ёшидаёқ футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.

"Навбаҳор" жамоасида таркибни ёшартиришга эришган ушбу мутахассиснинг жамоамизга таклиф қилиниши орқали келгуси йилларда ёшларга катта имкониятлар бериш ва улар билан ишлашни тўғри йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Умид қиламизки, Ғуломхўжаев бошчилигида жамоамиз суперлигада қолиш вазифасини уддалайди ва жамоанинг келгуси йиллардаги натижаларини яхшилайди, - деб ёзади "Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика