RU

Последние новости

19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  7 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  7 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  2 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  1 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  7 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   12 13:56"Goal" АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди  7 13:39Бугун Тошкентга учиб келадиган футболчи Италия А сериясига кўчиб ўтмоқда  3 13:07"Барселона" "Камп Ноу" абонементларининг сотувини бошлади  0 12:40Эрон билан ўйинда ишлайдиган ҳакам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатган  6 12:22Майну Англиянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади, Кейн — таркибда  0

Расмий хабар: Эргаш Исмоилов — АГМК футболчиси Новости

Расмий хабар: Эргаш Исмоилов — АГМК футболчиси

Таркибни янада кучайтиришга интилаётган ва селекция ишларини фаолдик билан давом эттираётган АГМК бугун навбатдаги трансферни амалга оширди.

АГМК ўтган йиллар мобайнида «Бухоро» шарафини ҳимоя қилган тезкор чап қанот ҳимоячиси - Эргаш Исмоилов билан шартнома имзолади. Ажойиб тезлик ва юқори иқтидор эгаси эндиликда «кончилар» либосида АГМК шаънини ҳимоя қилади. Эргаш Исмоилов эркин агент сифатида АГМК билан 1 йиллик битимга имзо чекди.

Эргаш Исмоилов 1995 йили Хоразм вилоятида таваллуд топган.

Футболчи 2014 йилдан эътиборан «Бунёдкор» жамоасида катта футболга қадам қўйган. 2016 йилги мавсумда «Металлург» шарафини ҳимоя қилган. 2017-2020 йилларда эса «Бухоро»да барқарор ўйин кўрсатган иқтидор эгаси янги мавсумдан бошлаб АГМК либосини кияди. Эргаш Исмоилов фаолияти давомида жами 110 учрашув ўтказган ҳамда рақиблар дарвозасини 6 маротаба ишғол этган.

Ўзбекистон чемпионатида жами 104 ўйин ва кубокда 6 беллашув ўтказган.

Исмоилов АГМК билан шартнома имзолаганидан бениҳоят хурсанд кайфиятда АГМКдаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

Эргаш Исмоилов: «АГМК аҳил оиласи мени илиқ кутмб олди. Гарчи эндигина жамоага қўшилган бўлсамда таассцротлар бир олам. Тўғриси, мана 4 йилдан буён «Бухоро»да ўйнадим ва энди ўзимни кучли жамоада синаб кўриш иштиёқи пайдо бўлди. АГМК ўтган икки мавсумдан буён барқарор ва юқори даражадаги жамоага айланмоқда. Қолаверса, АГМКда Миржалол Қосимов бошқарувида ўйнаш истаги мени Олмалиққа чорлади. АГМКни танлаганидан хурсандман. Режа ва мақсадлар улкан. Худо хоҳласа янги мавсумда янада кучлироқ ўйнаб, Олмалиқ шаҳрига янги ғалабаларни тақдим этишга уринамиз. Агарда янги жамоамда 28-рақам бўш бўлса, одатдагидек ўзим учун севимли бўлган 28-рақамни танлашни режалаштирганман. Мабодо бошқа томондан ушбу рақам банд этилган бўлса, майли бошқа рақамни танлайман. АГМК учун 2021 йилги мавсум чиройли ўтишига умидворман. Суперлига, кубок ва халқаро майдонда кўзланган вазифа ва мақсадларга эришамиз, деган умиддаман».

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Эргаш!", - деб ёзади АГМК матбуот хизмати. 


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика