RU

Последние новости

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  1 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари Новости

"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 18-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг яхши дарвозабони – Ботирали Эргашев ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу турда ўз майдонида амалдаги мамлакат чемпиони Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бу ғалаба қўлга киритилишида мезбонлар посбони Эргашевнинг ҳиссаси катта бўлди. У учрашув мобайнида бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан асраб қолди. Биринчи иккинчи тайм охирида узоқдан тепилган иккита зарбадан кейин жамоасини қутқарган бўлса, иккинчи таймда рақиб ҳужумчиси Акинаденинг яқин масофадан тепган тўпини қайтариб ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Тур дарвозабони бўлиш учун "Қўқон-1912" посбони Азизхон Исақов ва "Сурхон" вакили Дилшод Йўлдошев ҳам курашди, аммо иккаласи ҳам биттадан гол ўтказишди ва шу боис, Ботирали Эргашев Championat.asia талқинида 18-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг яхши мураббийи – Виталий Левченко ("Нефтчи")

Юқорида таъкидлаганимиздек "Нефтчи" бу тур Фарғонада "Насаф"ни меҳмон қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиннинг каттагина қисмини 10 киши бўлиб ўтказган "Нефтчи" чемпионни мағлуб эта олди. Эътиборлиси "Насаф" бу мавсум Суперлигада ҳали ҳеч кимга ютқазмаган эди. Тур мураббийи бўлиш учун "Сурхон" ва "Навбаҳор" бош мураббийлари ҳам даъвогарлик қилишди. Бироқ марказий ўйиндаги ғалаба тоши оғирроқ босди. Шу тариқа, Виталий Левченко Championat.asia талқинига кўра турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг яхши футболчиси – Рустам Турдимуродов ("Сурхон")

"Сурхон" бу тур ўз майдонида пешқадамлар сафига яқин турган "Бунёдкор"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. "Сурхон"га ёзда келиб қўшилган ҳужумчи Рустам Турдимуродов иккита гол урди ва "Бунёдкор"нинг мағлубиятига замин яратиб берди. Тур футболчиси бўлиш учун Русланбек Жиянов ва  Ботирали Эргашев курашди, аммо дублга эришган ҳужумчи ютиб кетди. Шу тариқа Рустам Турдимуродов Championat.asia талқинига кўра, 18-турнинг энг яхши футболчиси бўлди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Рустам Турдимуродов ("Сурхон")

Рустам Турдимуродовниг "Бунёдкор" дарвозасига 17-дақиқада урган голи чиройли чиқди. У ҳимоячининг хатосидан кейин жарима майдони ташқарисидан тўхтатмасдан зарба берди ва гол урди. Энг чиройли гол муаллифи бўлиш учун Русланбек Жиянов ва Доминик Бегич ҳам даъвогар эди. Шундай қилиб, Рустам Турдимуродов Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.




Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика