RU

Последние новости

22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  0 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  12 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  16 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  17 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  33 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  15 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  8

Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди Новости

Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди

Тошкентнинг "Локомотив" клуби навбатдаги 3 трансферини эълон қилди.

Улардан бири беларуслик легионер Николай Ивановдир. Championat.asia сайти унинг "темирйўлчи"га айланаётгани ҳақида 22 декабрь куни ёзганди. 

Ўтган мавсумда Беларус чемпионатида бронза медалларига эга чиққан 25 ёшли ярим ҳимоячи Николай Иванов жамоа аъзосига айланди.

Беларуснинг "Славия" жамоаси таркибида 31 ўйинда 7 тадан гол ва ассист қайд этган марказий ярим ҳимоячи, шунингдек, чемпионатда вазият яратиш бўйича (36 голли вазият) 5-ўринда бўлган Николай Иванов янги мавсумни "Локомотив" таркибида ўтказади.

Қизиғи шундаки, Николай Иванов Россия футболи тарихида энг тезкор гол муаллифи ҳисобланади. У 2024 йилда "Машук" жамоаси таркибида "Химки" дарвозасини 4-сониядаёқ ишғол қилган.


Бундан ташқари, "темирйўлчилар" қуйидаги 2 футболчи трансферини ҳам эълон қилди.

27 ёшли футболчи Суҳроб Нуруллоев "Локомотив" футболчисига айланди.

"Локомотив" ўтган мавсумда "Насаф" таркибида 24 ўйинда қатнашиб, 2 гол муаллифига айланган ўнг қанот вингери билан шартнома имзолади.


Суперлиганинг янги мавсумига жиддий ҳозирлик қилаётган "Локомотив" таркибига 21 ёшли ҳимоячи Суннатилла Поёновни қўшиб олди.

Якунланган мавсумда "Сурхон" таркибида 24 ўйинда қатнашиб, 1 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилган ҳимоячи янги мавсумда "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади. У Ўзбекистон U-20 термасида 4 учрашувда иштирок этган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

   
02 янв 02:57:48
Elyor Maxmudov
Сарлавхани куйганни падарига углини кайта тарбияга жунатиш керак!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика