Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди
27 фев 16:54
Новости
"Янги мавсумга режа асосида пухта тайёргарлик кўраётган жамоамиз таркибни шакллантириш ишларида ҳам фаолликни унутмаяпти.
Жумладан, ҳужум чизиғига Наврўзбек Иминжонов таклиф этилди. Наманганнинг "Навбаҳор" клуби таркибидаги ёрқин ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи янги мавсум "Металлург" сафида тўп тепади.
Ўтган мавсум "Навбаҳор" сафида Суперлиганинг 12 та ва Ўзбекистон Кубогининг 1 та ўйинида майдонга тушиб, ҳисобига 1 та ассист ёздириб қўйди.
Наврўзбек фаолияти давомида "Одил Аҳмедов академия" ("Олимпия"), "Навбаҳор-Фарм" ва "Навбаҳор" жамоалари шарафини ҳимоя қилган", – дейилади хабарда.

Наврўзбек Иминжонов
Туғилган санаси: 21.03.2004
Бўйи: 1.80
Амплуаси: Ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: "Одил Аҳмедов академия" ("Олимпия"), "Навбаҳор-Фарм", "Навбаҳор"
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии