Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди
16 фев 12:20
Новости
Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди
" Клуб раҳбарияти ганалик марказий ярим ҳимоячи Абдул Рашид Абубакар билан шартнома имзолади.
2000 йил 16 март куни таваллуд топган (25 ёш) футболчи майдон марказида ишончли ҳаракатлари, юқори жисмоний тайёргарлиги ва универсаллиги билан ажралиб туради. У марказий ярим ҳимоячи позициясидан ташқари таянч ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳам самарали ўйнай олади. Бўйи 178 см бўлган Абубакар ўнг оёқли футболчи ҳисобланади.

Абдул Рашид Абубакар профессионал фаолиятини "Аccра Лионс" клубида бошлаган. Кейинчалик у халқаро майдонларда тўп тепиб, турли мамлакат чемпионатларида тажриба орттирди. Хусусан, Босния ва Герцеговинада "Сараево" сафида, Сербияда "Лозница" жамоасида, Ўмонда "Баҳла", Молдовада "Спартании Селемет" клублари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Қозоғистон Премьер-лигасида "Ордабаси" ҳамда "Атирау" жамоалари таркибида иштирок этган.
Футболчи "Машъал" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 100 минг еврога баҳоланмоқда", – дейилади хабарда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии