Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди
15 июл 16:07
Новости
Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди
Ярим ҳимоячи Жордан Ҳендерсон "Брентфорд"га ўтди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, томонлар 2 йиллик шартнома имзолади.

Ҳендерсон "Брентфорд"га текинга тушди. Аввалроқ 35 ёшли футболчининг "Аякс" билан битими тугаганди. У Амстердам клуби сафида 57 ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 9 та голли узатма муаллифига айланди.
Ҳендерсон фаолиятининг катта қисмини "Ливерпул"да олиб борган. У мерсисайдликлар сафида 492 ўйинда 33 та гол урган ва 58 та голга ассистентлик қилган.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии