RU

Последние новости

10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  1 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  2 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  10 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  12

"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди Новости

"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди

"Ноттингем Форест" жамоаси Шон Дайчнинг янги бош мураббий этиб тайинланганини тасдиқлади.

Дайч "Форест" билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади ва бу мавсумда "ўрмончилар"нинг Нуну Эшпириту Санту ва Анге Постекоглудан кейинги учинчи мураббийига айланди.

Постекоглу "Форест"да бор-йўғи 39 кун ишлади ва ўтган шанба куни Премьер-лигада "Форест"нинг "Челси"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишидан 17 дақиқа ўтиб истеъфога чиқарилди.

Дайч "Эвертон" уни қўйиб юборган январь ойидан бери клубсиз эди. Илгари у "Бёрнли" ва "Уотфорд"да ҳам фаолият юритган.

Дайч Премьер-лигада 330 дан ортиқ ўйин ўтказган. Унинг "Форест"даги дебюти пайшанба куни Европа Лигаси доирасида "Порту"га қарши кечиши режалаштирилган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

+1   
21 окт 15:04:38
Californication
Buniyam haydavoradi haligi baqaloq
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика