RU

Последние новости

00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  0 00:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  9 23:35Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор"ни қабул қилмоқда: Шомуродов асосийда, Алиқулов захирада. Аббос эса қайдномада йўқ  0 23:24ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  13 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  121 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4

Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди" Новости

Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"

ОЧЛ 2 мусобақасида учинчи туридан ўрин олган "Андижон" – "Ал Ҳалдия" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Али Ашур матбуот анжуманида қатнашди ва журналистларнинг саволига жавоб берди.

"Иккала жамоа бир очкодан қўлга киритди. Биз икки очко йўқотдик ҳам дея оламан. Натижа адолатли бўлди. Учрашувни ажойиб тарзда бошлагандик, ўйинни бошқардик. Баъзида гол уриш лозимлигини унутиб қўйдик. Кўп пас бериш оқибатида бир неча бор тўп йўқотдик. "Андижон" бу вазиятлардан унумли фойдаланиб, қарши ҳужумларга қочди. 23 рақамли ўйинчи [Дониёр Абдуманнопов – таҳр. Championat.asia] жуда хавфли бўлди, бўш зоналарга югура бошлади. Иккинчи бўлимда йигитлар билан гаплашдик ва муаммони ҳал қилдик. Бир неча ўзгаришлар амалга оширдик, аммо гол ура олмадик. Яна айта оламанки, натижа адолатли бўлди", -дейди Али Ашур.

– Жамоангиз учрашувнинг 30-дақиқасигача ташаббусни қўлга олди. Ундан кейин эса устунлик бой берилди. Бу нима билан боғлиқ?

– Айтганимдек, ўйинчиларим гол уриш кераклигини унутиб қўйишди. Пас пас ва яна пас, тўп назорати 70% атрофида эди. Бироқ, ўйинни ютиш учун гол уриш керак. Саволинга жавоб сифатида ярим ҳимоячиларимизнинг суст ҳаракати ва рақиб мухлисларини сабаб қилиб кўрсатган бўлардим. Иккинчи бўлимда барчасини ўнгладик. 

– Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида рақиб яхши ўрганилгани ҳақида гапирганди. "Андижон" мураббий кутган ўйинни кўрсата олдими?

– Ўйиндан олдин рақибда жуда яхши мураббий ва жуда зўр ўйинчилар борлигини ҳам айтиб ўтгандим. "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди. 23 рақамли ўйинчи ва жамоа сардори буган ўта яхши ўйин кўрсатишди. Мен хайратда қолдим. Биз шу ҳолатда ҳам рақибни жазолашимиз мумкин эди, аммо бунинг иложи бўлмади. 

– 5 ноябрь куни икки жамоа ўртасида Баҳрайнда ўйин бор. Жавоб учрашувида қандай ўйин кутмоқдасиз?

 Баҳрайнда тамомила бошқача ўйин бўлиши аниқ. Чунки биз ўз уйимизда ўйнаймиз. Ҳозирда эса биринчи навбатда "Ал Аҳли"га (Қатар) қарши ўйинга эътиборимизни қаратамиз. 

 "Андижон" мухлислари ва "Бобур Арена" сизга қанчалик ёқди?

– Мен мухлисларни жуда яхши кўраман. Баҳрайнда ҳам шундай мухлисларимиз бор. Стадион ажойиб, чим ҳам яхши. Фақатгина дарвозабон ҳудудида бироз камчиликлар бор, аммо буни тўғриласа бўлади. Ҳаво яхши эди, овқатлар ҳам ширин. Шаҳар ва мамлакат эса ажойиб. 


Рейтинг: +2   

Комментарии

+4   
22 окт 22:22:18
Yamamonta Kanske
Насафдан яхши ўйнади
   
22 окт 23:34:08
Odiljon
Андижонда масулият бор ватан Шани колидан келганини
Курсатди Чемпионатда.хам.10 урин.Тузукрок уйинчиси.хам
Йук таникли.анови.чувалчангларга.охшаб.3уйиннда.егани
Йук
   
22 окт 22:47:49
تعمورخن ومار خجا
Osh qanday boʻpdi degan)))
   
22 окт 22:47:41
تعمورخن ومار خجا
Oshqanday boʻpdi degan)))
   
22 окт 22:06:42
Низом
Истамбул Башешехирни ўйинини қаердан кўрса бўлади. Билганлар ссилка берворинглар
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика