Расман: "Барселона" ўйинчиси "Рома"га ўтди
30 янв 2020 16:42
Новости
Расман: "Барселона" ўйинчиси "Рома"га ўтди
"Барселона" футболчиси Карлес Перес фаолиятини ижара асосида "Рома"да давом эттиради.
Италия клуби 1 миллион евро эвазига футболчини мавсум сўнггига қадар ижарага олди. "Барселона" билан тузилган битимда футболчини 11 миллион еврога мажбурий равишда сотиб олиш ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, "Барселона" 3,5-4,5 миллион миқдоридаги бонусларни ҳам қўлга киритиши мумкин.
Қайд этиш керакки, Переснинг Каталония гранди билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Перес жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии