RU

Последние новости

10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  10 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  8 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  11 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  5 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0

Расман: Аброр Исмоилов – "Навбаҳор" аъзоси! Новости

Расман: Аброр Исмоилов – "Навбаҳор" аъзоси!

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган "Навбаҳор" ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун жамоа сафига маҳоратли ярим ҳимоячи Аброр Исмоилов қўшилди. "Лочинлар" бош мураббийи Самвел Бабаяннинг таклифига биноан "Навбаҳор" таркибига қўшилган футболчи 2 йиллик шартнома имзолади. 

Аброр Исмоилов 1998 йил 8 январда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида туғилган. Футболчилик фаолиятини 2016 йили "Нефтчи" клубида бошлаб 2018 йил якунига қадар фарғоналиклар сафида тўп тепган. Маҳоратли ярим ҳимоячи 2019 йили "Сурхон" (Термиз), 2020-2021 йилларда эса "Пахтакор" (Тошкент)да ўйнади. 

Аброр Исмоилов якунланган мавсумни "Нефтчи" (Фарғона)да ўтказиб, фарғоналиклар таркибида Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилди. 

Бундан ташқари, маҳоратли ярим ҳимоячи Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ўйнаган. 2019 йилдан буён миллий терма шарафини ҳимоя этиб келмоқда.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида Исмоилов "Навбаҳор" аъзосига айланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Наманган клуби Фарруҳ Икромов ҳамда Шаҳбоз Жўрабеков трансферини эълон қилган эди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика