RU

Последние новости

01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  0 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  2 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  4 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  16 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  53 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  30 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  27 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  109 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  697 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  6

Қўшниларимиз яна сюрприз кўрсатадими? "Истиқлол"га натижа келтираётган асосий қурол нима? Виталий Левченко билан интервью Новости

Қўшниларимиз яна сюрприз кўрсатадими? "Истиқлол"га натижа келтираётган асосий қурол нима? Виталий Левченко билан интервью

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси ОЧЛ жорий йилги мавсумида ўзининг натижалари билан кўпчиликни ҳайрон қолдираётгани аниқ.

Мусобақадан олдин гуруҳ аутсайдери сифатида қаралган қўшниларимиз дастлаб АГМК, сўнг "Ал Ҳилол" ва амирликларнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаларидан ғалабани тортиб олишни уддасидан чиқди. БАА клуби устидан қозонилган ғалаба амалда душанбеликларга кейинги босқич йўлланмасини тақдим қилди. Биз мана шу учрашувлар ва бошқа мавзуларда жамоа бош мураббийи украиналик мутахассис Виталий Левченкони суҳбатга чорладик.

-  Виталий Григоревич "Шабаб Ал Аҳли" билан ўйинга футболчиларни қандай тайёрладингиз?  Чунки бунга қадар "Истиқлол"нинг кучини ва имкониятларидан барча хабардор бўлган, жамоа қайд этаётган натижалар Осиёга овоза бўлди. Бундай паллада футболчиларнинг ҳаёли ва руҳияти бўлиниши мумкин...

- "Шабаб Ал Аҳли" билан учрашувдан олдин рақибнинг барча ўйинларини чуқур таҳлил қилиб чиқдик. Уларнинг биз билан биринчи ўйинини, АГМК билан учрашувни диққат билан кузатдик. Амирликлар 30-дақиқадаёқ ўйин тақдирини ҳал қилди. Шунинг учун барча эпизодларга эътибор берган ҳолда керакли тактика танланди. Улар ҳужум қилишини сезган ҳолда ўйинни ҳимоядан қарши ҳужумдан қурдик, дея оламан. Тўғри, ўйин давомида ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсата олмаган бўлишимиз мумкин. Ҳар уч кунда майдонга чиқиш ҳам жисмоний, ҳам руҳан футболчиларни толиқтиради. Бундай паллада навбатдаги учрашувга тикланиш осон кечмайди. Мени хурсанд қилган томони шогирдларим сўнгги дақиқаларда куч топа олишди. Ўйин якунига бир неча сониялар қолганида қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини ишғол қилдик. Бу қувонтирмай қолмайди. Биз ҳақимизда кўпчилик гапираётгани ва ижобий фикрлар қулоғимизга чалинаётгани бир томондан ёқимли. Иккинчи томондан футболчиларимга доим ОАВларга ортиқча чалғимаслигларини айтаман. Интернетдаги хабарларни камроқ ўқишларини талаб қилиб, назарий машғулотларда кўпроқ ўйинчиларимнинг руҳиятини ва диққатини бир жойга жамлашларларига эътибор бераман. Ҳар доим олдинги ўйинларни эсдан чиқариб бўлажак учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак. Йигитлар бунинг уддасидан чиқишмоқда.

- Жамоа ҳозирда ўз ўйинини ва салоҳиятини тўлиқ кўрсата олдими? Ёки навбатдаги босқичда яна кутилмаган суюрпризларни кўрамизми?

- Жамоамнинг салоҳияти ҳақида кўп гапиришим мумкин. Ҳа, футболчиларимизда катта потенциал бор. Аммо уни ҳар доим ҳам тўлиқ юзага чиқара олишмайди. Бунга етиб келишимизга ҳали бор. Айтганимдек футболчиларнинг имкониятидан 100 фоиз фойдалана олганимизча йўқ. Ўйиндан-ўйинга ҳаракатларимиз янада мукаммаллашиб боради. Гуруҳ босқичида битта ўйинимиз қолди. Биз мазкур баҳсда сифатли футбол кўрсатишни истаймиз ва ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Футболчиларнинг жисмоний имкониятини ва ҳолатини кейинги ўйинларга ҳам тўғри тақсимлаш, улардаги чидамлиликни ошириш борасида нима дея оласиз? Кўп жамоаларда жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммолар кўзга ташланмоқда...

- ОЧЛга тайёргарлик жараёнида бунга аҳамият бергандик. Тожикистонда ва Туркияда йиғинлар ўтказганмиз. Халқаро майдондаги беллашувларга футболчиларнинг жисмоний имкониятини тўғри тақсимлай олдик. Уларнинг кучи иккита таймга ҳам етмоқда. Бу йиғинларда яхши ишлаганимизни англатади. Биласиз тақвим оддий эмас. Шунинг учун таркибда ротацияларни амалга оширмоқдамиз. Умумий қилиб айтганда жисмоний ҳолатимиз яхши. Фақат тўғри фойдаланишимиз даркор

- Ўз вақтида Тожикистон ёшлар терма жамоасида фаолият олиб боргансиз. Ёшлар билан ишлаш кўникмаси бор. Бу сизга ҳозирда қўшимча устунлик беряпти десак бўладими?

- Тўғри таъкидладингиз. Тожикистон ёшлар терма жамоасини бошқарганман. Ҳозирда "Истиқлол" таркибида ўша терма аъзолари бор. Ваҳдат Ҳанонов, Муҳаммаджон Раҳимов, Зоир Жўрабоев шулар жумласидандир. Ҳа, ёшлар футболи билан танишман. Тажриба йиллар давомида шаклланади. ОЧЛ ёш футболчилар биз мураббийларга катта тажриба мактабини ўтамоқда.

- "Истиқлол"да ўйнаб кетган собиқ футболчи Фатхулло Фатхуллоев билан суҳбатлашганимизда бундан буён жамоани тўхтатиш қийин деган фикрни айтди. Нима деб ўйлайсиз, жамоанинг кучи қайси босқичга қадар етади?

- Жамоанинг собиқ футболчисидан бундай фикр эшитиш ёқимли ҳолат ҳисобланади. Футбол бу ўйин. Ўйинда ҳамма нарса рўй бериш эҳтимоли мавжуд. Биз натижага интилмоқдамиз. Турнирда ўз мақсадларимиз бор. Мусобақага келишимиздан олдин олдимизга аниқ вазифа қўйилган. Мана шу масъулиятни енгиб ўтаётганимиз хурсанд қилмоқда. Жамоадаги барчага ўзимни катта раҳматимни айтиб қоламан. Қайси босқичга қадар етиб бора оламиз? Бу саволга жавоб бериш қийин.

- Гуруҳ босқичида кучли рақиблар билан тўқнашувларда жамоанинг асосий қуроли нима бўлди?

- Гап тайёргарликда. Учрашувларга техник, тактик, руҳий ва жисмоний жиҳатдан пухта ҳозирлик кўриб тушмоқдамиз. Қийин ҳолатларда эса футболчилардаги характер биринчи ўринга чиқади. Агарда ўйинчида ирода бўлса босимни енгиб ўтиши осон кечади. Жамоамда характер бор. Рақибларга тактик томондан ёндашяпмиз. Шунингдек юқорида таъкидлаганимдек жисмоний ҳолатни ҳам бир маромида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқдамиз. Кучли рақибларни мағлуб этсангиз ўз-ўзидан руҳиятингиздаги чидамлилик ошади. Мана шу омиллар бизга натижа келтиряпти, деб ўйлайман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика