Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"
02 сен 20:55
Новости


Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"
Дастлаб Қирғизистон бош мураббий Урмат Абдуакимов фикрларини билдирди.
"Биринчи навбатда йигитларга майдонда борини бергани учун раҳмат айтаман. Бугун яхши ўйин кўрсатишди дея оламан. Лекин бизнинг ғалабамизни ўғирлашди. Буни кўриб чиқиш керак. 3 та гол уриб 1:2 ютқазиш аламли. Оғир мағлубиятни қабул қилиб олдик, чунки мақсадимиз юқори эди. Лекин олдинда яна битта Ўзбекистонга қарши ўйин кутиб турибди. Кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз",- дейди Урмат Абдукаимов.
- Охирги дақиқаларда жамоага нима етишмади?
- Қийин вазият. Майдонга халқаро майдонда тажрибаси камларга имконият бердик, шу боис тажриба етишмади. Боз устига марказий ҳимоячиларимиз билан боғлиқ 2 та режалаштирилмаган ўзгариш қилдик. Қийин рақиб билан ўйинда осон бўлмайди. Стандарт вазиятлардан кўп гол ўтказяпмиз. Буни кўриб чиқиш керак.
- Кожонинг ҳисобга олинмаган голини қайтадан кўрдингизми?
- Тасвирларни энди кўриб чиқамиз. Саволлар бор албатта. Аммо захира ўриндиғидан туриб кўриш бошқача хулосаларни беради. Айниқса сизга қарши қарорлар қабул қилинса.
- Бир ярим йил олдин Осиё Кубогида Ўмон билан дуранг ўйнагандинглар. Бу вақт ичида Қирғизистон терма жамоаси қанчалик кучайди, нималар ўзгарди?
- Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичида қатнашиш катта тажриба берди. Муносиб натижалар қайд этдик. Дебютимиздан ҳеч ким бундай натижалар кутмаганди. Биз янада кучли жамоага айландик деган бўлардим. Мазкур турнирда таркибимиз тўлиқ эмас, чунки тажрибали футболчилар етиб келмаган. Бу орқали ёшларга имконият бермоқдамиз.
Похожие новости

Комментарии
Бизада ротациячи мураббий узи олимпиячилари билан ердам берворишига ишонвотди