RU

Последние новости

08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  0 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  1 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  1 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  43 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  24 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  8 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0

Қирғиз Республикаси устози: "Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз" Новости

Қирғиз Республикаси устози: "Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз"

Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин ва жамоа сардори Валерий Кичин ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди.


"Барчага хайрли кун. Тайёргарлигимиз режа бўйича кетмоқда. Биз Эрондан қайтиш учун узоқ парвозни амалга оширдик ва фақатгина шу жиҳат бизга муаммо туғдириши мумкин. Футболчилар баҳсга тайёр ва эртага майдонда энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз", – деди Лисицин.



"Барчага салом. Жиддий тайёргарлик кўрдик. Ҳаммаси одатдагидек", – деди Кичин.



- Эрондаги учрашувдан сўнг Ўзбекистонга қарши ўйинга қандай тайёргарлик кўрдингиз? Балки тактик жиҳатлар бўйича бироз ўзгаришлар бўлгандир...

- Айтиб ўтганимдек, ўзгаришлар қилиш учун деярли вақт бўлмади. Табиийки, рақибни ўрганиб чиқдик. Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз деган фикрдаман.

- Терма жамоангиз Эронга қарши учрашув каби ҳимоявий футбол намойиш этадими ёки эртага бошқача тактика кўрамизми?

- Мендан бу ҳақда кўп маротаба сўрашади, аммо тушунинг, майдонда иккита жамоа ҳаракат қилади. Рақиб ҳам ўз ўйинини ўтказишга ҳаракат қилади. Биз ўзимизнинг устунликларимизни имкон қадар очиб бера оладиган тактика танлашимиз керак.

- Гулжигит Алиқулов кўп вазиятларда пас бермаётгандек ҳиссиёт уйғотяпти. Бунга фикрингиз қандай?

- Биласизми, бу шунчаки четдан бўлган назар. Ҳар бир футболчининг кучли жиҳатлари бор, Гулжигитдаги кучли жиҳат – дриблинг. Сиз бу саволни танқидий маънода берган бўлишингиз мумкин, аммо мен бош мураббий сифатида ўз футболчимни ҳимоя қилишим керак.


- Эртанги учрашувда ғалаба қозонишга бўлган имкониятларингиз қандай?

- Валерий айтиб ўтганидек, футболчиларимиз иштиёққа тўла. Шундай руҳият билан ўйнашда давом этсак, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишимиз мумкин.

- Терма жамоа таркиби ёшариши мумкинми? Ёш футболчиларни йиғинларда кўпроқ кўряпмиз...

- Ёш футболчиларга тўхталадиган бўлсак, уларни таркибга кўпроқ жалб этяпмиз, лекин бир деганда жамоани ёшартириб юборишнинг иложи йўқ. Ҳозирги кунда ўз олдимизга қўйган мақсадларимиз ҳам бор.

- Бекназ Алмазбеков нега ушбу йиғинларга жалб этилмади?

- Бекназ Алмазбеков ўз жамоасини ўзгартирганди, шу сабабли уни терма жамоага чақирмадик. У ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Ҳозирги кунда ўзига янги жамоа топди ва мен унга клубдаги фаолиятида омад тилайман. Кейинги йиғинларда уни терма жамоа сафида кўрасиз. 

- Вазиятлардан фойдаланиш масаласида нималар дея оласиз?

- Яна бир бор такрорлайман. Бизда етарлича вақт бўлгани йўқ. Биз имкон қадар тезроқ тикланишга ҳаракат қилдик. Вазиятлардан фойдаланиш – футболдаги катта муаммо. Ушбу муаммонинг ечимини топа олсак, натижаларимиз кескин яхшиланишига ишонаман.

- Қирғиз Республикаси терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба учинчи саралаш босқичида иштирок этмоқда. Бу қанчалик қийин экан? Сиз ҳам терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланганингизга кўп вақт бўлгани йўқ. Тайёргарлик учун вақт етарли бўлмагани аниқ...

- Менинг фикримча, бошқа жамоаларнинг ҳолати ҳам ажойиб эмас. Бу ерда асосий фактор тажриба бўла олади. Бизга бироз тажриба етишмаяпти. Менга келадиган бўлсак, таркибдаги кўпгина футболчилар билан аввал ҳам ишлаганман. Барча футболчилар билан танишман. Бу бизга катта муаммо туғдирмади. Футболчилар билан коммуникация қилиш муаммо эмас. Ҳозирги муаммомиз – ўйинимиз сифатини яхшилаш.

- Узун парвоз сабабли имкон қадар тезроқ тикланишга ҳаракат қилдик, деб айтдингиз. Футболчилар эртанги учрашувга қанчалик тайёр?

- Биз имкон қадар тезроқ тикланишга ҳаракат қилдик. Эртанги учрашувда қанчалик тикланишга улгурганимизни билиб оламиз. 

- Валерий Кичинга савол: Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Элдор Шомуродовни қандай тўхтатиб қолмоқчисизлар?

- Ўзбекистон терма жамоаси сафида фақат Шомуродов майдонга тушса, биз 100% тайёрмиз дея оламан, лекин майдонда бошқа футболчилар ҳам бўлади. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

+2   
09 сен 18:22:51
Узбекистон1111
Бизда хам хам бор гулжигитлар
+2   
09 сен 17:04:31
Davronbek Abduvaliev
Биз мухлислар МТЖ дан фақат давомий ғалабалар кутиб қоламиз. ИНШАОЛЛОХ.
+2   
09 сен 16:26:29
Fakhritdin
Гулжигит дгани йигитнинг гули деганими))))
+2   
09 сен 15:59:13
Д И Н А М О жон
Гулжигит куп пас бермайди: Гулжигит машариповни киргизча варианти эканда
+2   
09 сен 15:57:22
safo78
Негативчи эмасману,лекин шу Киргизистонни ютолмаса жахон чемпионатини орзу хам килмаса булади
+2   
09 сен 14:44:45
Umid Tursunov
Vaziyatlarni urganda shimolliklar 7:0 quchoglab ketardi lekin raqiblarimiz on karra kuch bilan qarwilik qiliwardi unda..
Uzb yutiw juda qiyn ofc cup da deyarli ikkinchi tarkibini hech kim yutalmadi....deyarli sog futbolchi qomagandi
Uzb gol otkazvorsa yrtqichga aylanyapti Eron Turkmaniston Avustralya Meksika bunga misol oldin bunaqa emas edi..
+2   
09 сен 14:38:29
Dilmurod Umarov
Xudo xoxlasa yirik hisobda yutkazib hayron qoldiradi hammamizni
+2   
09 сен 14:36:42
REAL MADRID
1:3 ютса керак Ўзбекистон
+2   
09 сен 14:28:32
Pedri_16
Qirg'iz termasi oxirgi yillarda ancha kuchaydi uzb qiynalsa kerak mayli omad yigitlarga.
+1   
09 сен 17:04:46
Davronbek Abduvaliev
Биз мухлислар МТЖ дан фақат давомий ғалабалар кутиб қоламиз. ИНШАОЛЛОХ.
+1   
09 сен 16:12:35
fotboll.uz
Ответ на комментарий пользователя Д И Н А М О жон
Гулжигит куп пас бермайди: Гулжигит машариповни киргизча варианти эканда
Гап йўқ зўр таьриф
+1   
09 сен 15:34:27
Abdusalom Mirzayev
Катанецни тактикасида бир хиллиги учун бош мураббийи шунақа фикр билдиришди.
+1   
09 сен 15:27:39
Skibid
Bularni jurnalistlarini savollari biznikilardan ancha saviyaliroq ekan
+1   
09 сен 15:08:47
Зулунов Абдумуталлиб Адилович
Рақибларимиз биздан анча қўрқияпти. Фақат билдирмасликка харакат қилишяпти. Лекин билиниб қолаяпти
+1   
09 сен 14:54:05
Абдугаффор . N
3та дан ортик гол уролмаганимизга хайрон коламиз!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика