RU

Последние новости

01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  1 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  3 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  17 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  33 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  71

Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик" Новости

Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик"

Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

"Бундай ўйинларда майдонга тушиш қийин иш. Мен йигитларга кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдирдим. Чунки улар бу ўйинларга тайёргарлик жараёнида катта ҳажмдаги ишни бажаришди, бизга умид бера олишди. Биз ростдан ҳам очко олишни истагандик, афсуски, буни иложи бўлмади. Бу каби юқори даражада етарли тажрибамиз бўлмагани учун эмоцияларимизни жиловлай олмадик. Шу сабабли бугунги ўйин бизнинг фойдамизга ҳал бўлмади. 

Тайёргарлик учун қисқа вақт бўлишига қарамай, бугунги ўйинга яхши тайёрландик, таркибни танладик. Сиз Аликуловни Кенжабаевга алмаштирганим ҳақида гапирдингиз, аммо таркибда жуда кўп ўзгаришлар бўлганди. Ўйин пайти ҳам кўрдикки, бу ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Иккита гол урдик, аммо қаердадир бироз таваккал қилдик. Футболда таваккал қилиш керак. Бугун рақибни кутилмаган ҳолатлар билан хайрон қолдира олдик. Ҳар сафар ҳам бундай бўлмади, рақибга ҳам етарлича кўп имконият қолдирдик ва улар ўз вазиятларидан фойдаланиб кетишди. Биз керакли хулосани чиқарамиз ва тайёргарлик кўришда давом этамиз. Бундай ўйинлар жамоа учун, айниқса, ёш футболчилар учун тажриба бўлади. Кейинги йиғинларда янада кучлироқ бўла оламиз деб ўйлайман", -дейди Максим Лисицин.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика