RU

Последние новости

11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  3 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  3 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  2 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1

Қашқадарёда футбол фествали ўтказилди + ФОТО Новости

Қашқадарёда футбол фествали ўтказилди + ФОТО

Чироқчи туман 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида Деҳқонобод, Ғузор, Қамаши ва Чироқчи туманларининг 10-12 ёшли мактаб ўқувчиларидан иборат жамоалар ўртасида футбол фестивали ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрь куни имзоланган “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда болалар ва ўсмирлар ўртасида футболни янада ривожлантириш борасида бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. 

Хабарингиз бор, мазкур футбол фестивали айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида айнан мактаб ўқувчилари иштирокида ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам болалар ўртасида футбол фестивали бўлиб ўтди. 

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларининг мактаб ўқувчиларидан иборат  жамоалар Қарши шаҳри, Шахрисабз шаҳри, Чироқчи ва Муборак туманларида ташкил этилган фестивалда иштирок этиб, бор маҳоратларини номойиш этишди. 

Чироқчи туман 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам Деҳқонобод, Ғузор, Қамаши ва Чироқчи туманларининг 10-12 ёшли мактаб ўқувчиларидан иборат жамоалар ўртасида футбол фестивали ўтказилди. 

Болалар ва ўсмирларни футбол билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, ҳаваскор футболни оммавийлаштириш, юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш каби эзгу-мақсадалар мужассам бўлган ушбу фестивалда Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жўраев, ЎФА мутахассиси Рахмиддин Зикрияев, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Норқул Даминов, Чироқчи туман халқ таълими бўлими мудири Шавкат Боймурзаев, ўз вақтида “Насаф” футбол клуби таркибида кўплаб ютуқларни қўлга киритган таниқли футболчилардан Нурали Султонов (Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси директори) , Рустам Тоғаев (Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси мураббийи) ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор жамоаларга тўп, спорт либослари ва жихозларидан иборат совға-саломлар улашишди. Ўз навбатида  болажонлар ҳам юқори суръатда ташкил этилган фестивалда иштирок этганидан мамнунлигини изҳор этишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади        

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика