RU

Последние новости

09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  0 09:15Ямал тарихга кирди  4 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  8 08:09Месси Дембелени табриклади  5 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  4 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  118 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6

Қалб армони... Новости

Қалб армони...

Ёзувчи, шоир Жўра Қўчқоровнинг "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган шеърини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қалб армони...

Самога юлдуздай сочилиб кетдинг

Умрбод қалбда ярам, сен оҳу зорим,

Ўн етти ўғлоним, бевақт ўтдинг

Не зўрларни тиз буккан эҳ, "Пахтакорим".


Қирқ йил ўтибди, қалбдасан ҳамон

Хотиранг ҳамиша юрак тўрида

Билмам ўтар яна, қанчалар замон

Унутилмай яшайсан қалблар қўрида.


"Пахтакор"им дунёда номинг ўчмагай

Ҳақиқий халқ жамоаси, шонинг кўчмагай,

Манман деган рақибнинг эггасан бошин

Йиғлатиб, тўккансан аччиқ кўз ёшин.


"Динамо"ми, "Спартак" барибир эрди

Тошкентга келиб обдон, таъзирин ерди,

Қўлин баланд кўтариб, таслимман дерди

Юртим шаъни деб, "Пахтакор", жонини берди. 


Энди буюк жамоани тушда кўрамиз

Надоматла бош чайқаб, афсус қиламиз,

Ҳам хўрсиниб, ҳам ҳафа бўлиб юрамиз

Қалбдасан "Пахтакор"им, эслаб турамиз.


Ҳозирги "Пахтакор" изингдан борар

Насибдур, Осиёда қучади зафар,

Яқиндир, у кунлар, ўйинни топар

Ўзбекистон жамоаси бўлур музаффар.


Ўзга жамоаларни камситмам сира

"Пахтакор"им бошқача, барибир қара,

Ярим асрдан кўпроқ ишқибоз Жўра

Ўн бир карра чемпион, барчадан зўр, а?

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика