ПСВ Сержиньо Дестни ижарага олди
21 авг 2023 13:20
Новости
ПСВ Сержиньо Дестни ижарага олди
"Барселона" ҳимоячиси Сержиньо Дест фаолиятини ПСВда давом этьтиради, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.
Голландия клуби 22 ёшли футболчини мавсум охирига қадар ижарага олди. Шунингдек, ПСВда ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бўлади. Ўз навбатида, "Барселона" эса футболчининг кейинги трансферидан маълум фоизига эгалик қилиш бўйича банд киритади.
Маълумотларга кўра, ижара муддати давомида Дестнинг тахминан ярмини "Барселона" тўлаб боради.
Ўтган мавсумда Дест "Милан" шарафини ҳимоя қилди ва А Сериянинг 8 ўйинида майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар амалга оширмади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии