ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди
26 янв 14:37
Новости
ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди
Илгари ПСЖ ва "Монако" сафида ўйнаган ҳимоячи Левен Кюрзава фаолиятини Индонезияда давом эттиради.
33 ёшли франциялик футболчи Индонезиянинг "Персиб Бандунг" жамоасига эркин агент сифатида қўшилди.
У ўтган йил ёзидан бери "Боавишта"дан кетганидан буён жамоасиз эди.
Кюрзава Индонезияда 3-рақам остида майдонга тушади.
Аввалроқ у ПСЖ, "Фулхэм" ва "Монако" жамоаларида тўп тепган. Франция терма жамоаси сафида эса 13 ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.
Маълумот учун, "Персиб" Индонезия чемпионатининг 18-туридан кейин 41 очко билан мусобақа жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
03:00
ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди 43
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии