RU

Последние новости

20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  0 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  1 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  5 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  41 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  3

ПРО-Лига. Шохруҳ Абдураҳмонов: "Динамо" шу мавсумнинг ўзидаёқ Суперлигага қайтишни мақсад қилган Новости

ПРО-Лига. Шохруҳ Абдураҳмонов: "Динамо" шу мавсумнинг ўзидаёқ Суперлигага қайтишни мақсад қилган

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига ўйинлари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига клублари футболчилари билан боғланиб, интервью ташкил этмоқдалар. Қуйида Самарқанднинг "Динамо" клуби ёш футболчиси Шохруҳ Абдураҳмонов билан ташкил этилган интервью билан танишишингиз мумкин.

- Шохруҳ, жорий мавсумда "Динамо" жамоаси ПРО-Лига баҳсларида иштирок этмоқда. Янги мавсум олдидан сизда Суперлига клубларидан таклифлар бўлдими?


- Авваламбор шу даражага етишишимда "Динамо” клуби, хусусан жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди. Менда мавсум олдидан таклифлар бор эди, лекин клуб билан амалдаги шартномам якунига етгани йўқ, шу сабабдан "Динамо" сафидаман. Астойдил ҳаракат қилиб шу мавсумнинг ўзидаёқ жамоамизни Суперлигага қайтармоқчимиз.

- Ҳозирги кунда "Динамо" жамоасида иш олиб бораётган мураббийлар штаби хусусида фикрларингиз қандай?

- Ҳозирги бош мураббийимиз Сергей Лушчан жуда тажрибали. Менимча, бу инсонни ўзбек футболида танимайдиган мухлис бўлмаса керак. Сергей Иванович бизни замонавий футбол намойиш этишга ундамоқда, унинг услублари жуда ҳам кучли даражада. Ўйлайманки, Сергей Лушчан бизни мавсум якунида Суперлигага олиб чиқади.

- Жорий мавсумдаги ПРО-Лигада рақобат жуда ҳам кучли бўлмоқда. Нима дейсиз, "Динамо" Суперлига йўлланмаси учун қийинчиликка дуч келмайдими?


- Албатта, айни дамда ПРО-Лигада кучли жамоалар жам бўлган. Рақобат бор жойда ҳамиша ўсиш бўлади. Ҳар қандай вазиятда ҳам "Динамо"нинг мақсади фақат ва фақат Суперлига бўлиб қолаверади.

- Шохруҳ Абдураҳмонов аслида "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Қачондир бу жамоа сафида сизни кўришимиз мумкинми?

- Ҳа, "Пахтакор" сафига қайтиш ниятим бор. Тошкентликлар сафига янада кучли бўлиб қайтмоқчиман.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган?


- Менга биринчи бўлиб футбол сир-асрорларини ўргатган инсон Умид ака Юсупов бўлади. У кишидан жуда кўп нарсаларни ўрганганман.

- Футболчи сифатида келгусидаги режаларингиз қандай?


- Мақсадим ўзим севган касбим билан янада кўпроқ шуғулланиб, халқ севган футболчи сифатида танилиш ва вақти келиб Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп тепиш кабилардан иборат. Эътибор учун барча мухлисларга ўз миннатлорчилигимни билдираман.



Тимур Ибрагимов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика