RU

Последние новости

14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  0 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   1 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  2 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  0 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  3 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  7 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  2 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  6 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  4 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   3

ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон кубоги. Бешинчи беллашувда кимнинг иши беш бўлади? Новости

ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон кубоги. Бешинчи беллашувда кимнинг иши беш бўлади?

Теги :  НасафАГМК
Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтади.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Қаршида "Насаф" меҳмони. Биз эса дастлабки финалчини аниқлаб берадиган учрашувдан олдин айрим маълумотларга тўхталиб ўтамиз. 

Насаф

Голиб Гайбуллаев - 45', Алибек Давронов - 60'

Кубок Узбекистана. Тур 3

13/10/2022, 19:30

1
:
2
Завершен

OKMK

Сияваш Хакназарий - 37'

45'
90'
45'  Голиб Гайбуллаев
45'  Акмал Мозговой
58'  Дилшод Саитов (Зафармурод Абдурахматов)
58'  Шерзод Насруллаев (Шароф Мухитдинов)
60'  Алибек Давронов
60'  Акмал Мозговой
79'  Акмал Мозговой (Муродбек Рахматов)
79'  Матеус Лима (Сухроб Нуруллоев)
88'  Умар Эшмурадов (Ален Масович)
37'  Сияваш Хакназарий
37'  Дилшод Ахмадалиев
76'  Шохрух Гадоев (Мухаммаданас Хасанов)
76'  Абдулла Абдуллаев (Санжар Турсунов)
85'  Мартин Боаке (Мирджахон Мирахмадов)
85'  Сияваш Хакназарий (Миржамол Касымов)
89'  Артем Филипосян (Дан Спатару)


КЕТМА-КЕТ  УЧИНЧИ ЙИЛ ЯРИМ ФИНАЛДА ТЎҚНАШУВ 

Жамоалар қаторасига учинчи мавсумдирки, мамлакат кубоги ярим финалида тўқнаш келишмоқда. Умуман кубокда ўзаро 4 маротаба учрашишган. Кичик устунлик АГМК томонида 2та ғалаба, 1та баҳсда "Насаф"нинг қўли баланд келган. АГМК ўз тарихида биринчи бор финалга чиққан 2018 йилги мавсумда ярим финалда айнан "аждарлар"ни ортда қолдирганди. Яна 1 учрашувда муроса кўчаси танланган. Бешинчи беллашувда омад кимга кулиб боқишини оқшомда билиб оламиз.  

18.03.2009. АГМК - "Насаф" 1:1 (пенальтилар сериясида 5:6)

30.05.2018. АГМК - "Насаф" 2:1

16.12.2020. АГМК - "Насаф" 1:0

24.11.2021. АГМК - "Насаф" 0:2


ФИНАЛ ОСТОНАСИДАГИ ФАКТЛАР 


"Аждарлар" шу кунгача 7 маротаба финалда ўйнаган. Уларнинг 2тасида бош совринга эга чиққан бўлса, 5та ўйинда имконият бой беришганини айтиш мумкин. Бухоро финали улар учун АГМК тўсиғидан ўтган тақдирда саккизинчиси бўлади ва "Бунёдкор"дан (9 маротаба финалда) кейин учинчи ўринга чиқиб олади. АГМК ўз тарихидаги тўртинчи финалга йўлланма олиш арафасида. 



ЖАМОАЛАРНИНГ ЧЕМПИОНАТДАГИ ЮРИШИ ҚАНДАЙ КЕТЯПТИ?

Рўзиқул Бердиев шогирдлари иккинчи даврани кўтаринки руҳда давом эттирмоқда. Жамоа чемпионлик йўлидаги муҳим учрашувда Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб эта олди. Айни пайтда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган "Насаф"да ажойиб имконият юзага келган. Буёғи барчаси жамоанинг ўз қўлида. Қаршиликлар мавсумни 2та кубок билан якунлаши мумкин. 

АГМК эса совринли ўринлардан бироз узоқлашди. "Қизилқум"дан учралган мағлубият жамоанинг имкониятларини камайтириб юборди. Учинчи ўринда кетаётган "Пахтакор" билан орадаги фарқ 7 очко. Шундай экан олмалиқликлар эндиликда бор кучларини Ўзбекистон кубогига сарфлашлари турган гап. 


ЯРИМ ФИНАЛ ПОЙТАХТ КЛУБЛАРИСИЗ 

Чорак финал "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Насаф", АГМК финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Ажаблантирган жиҳати шуки, жорий йилда мусобақа ярим финалига бирорта пойтахт клуби йўл олгани йўқ. Бундай ҳолат сўнгги бор 1999/2000 йилги мавсумда кузатилган бўлиб, финал остонасида "Дўстлик" (Тошкент вилояти), "Нефтчи" (Фарғона), "Насаф" (Қарши), "Динамо" (Самарқанд) жамоалари иштирок этган эди. Кейинги йилларда "Трактор", "Пахтакор",  "Бунёдкор", "Локомотив" бу босқичдан доимий ўрин олиб келган. 


Бухоро финали томон ким манзилида давом этади ёки ортга қайтади, барчасини билиш учун оз вақт қолди.  


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика