RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  100 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Португалия кубоги. “Порту” бир киши кам бўлиб қолишига қарамай “Бенфика”ни мағлуб этди Новости

Португалия кубоги. “Порту” бир киши кам бўлиб қолишига қарамай “Бенфика”ни мағлуб этди

Португалиядаги «Сьюдад-ди-Коимбра» стадионида мамлакат кубогининг финал беллашуви бўлиб ўтди.

Ҳал қилувчи финал ўйинида “Бенфика” ва “Порту” ўзаро куч синашди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида “Порту” ҳужумчиси Луис Диаснинг майдондан четлатилишига қарамай, иккинчи бўлимда ҳимоячи Шансел Мбемба “дубль”га эришди. “Бенфика” ҳужумчиси Винисиус Мораиснинг пеналтидан киритган голи эса орадаги фарқни қисқартирди.

Натижада  2:1 ҳисобида ғолиб чиққан “аждарлар” 17-бор Португалия кубогига эга чиқишди. Бу борада улар “Спортинг”га тенглашиб олишди. Кубокда ғолиб чиқиш бўйича рекордсмен “Бенфика” (26 марта) ҳисобланади. Таъкидлаш жоиз, Сержиу Консейсао мураббийлигидаги “Порту” ушбу мавсумда мамлакат чемпионлигини ҳам қўлга киритганди.

Португалия кубоги. Финал

Бенфика – Порту 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 0:1 – 47 Мбемба, 0:2 – 58 Мбемба, 1:2 – 84, пенальти Винисиус.

Бенфика – Влаходимос, Жардел, Рубен Диаш, Нуну Тавареш, Алмейда, Пицци (Жота, 76), Габриэл, Вайгль (Винисиус, 60), Серви (Рафа Силва, 46), Шикинью (Таарабт, 60), Сеферович (Диего Соуза, 76).

Порту – Диогу Кошта, Теллес, Мбемба, Манафа, Пепе, Корона (Сержиу Оливейра, 80), Данилу Перейра, Марега, Урибе (Лум, 88), Диас, Отавио (Диогу Лейте, 73).

Огоҳлантириш: Диас (9), Рубен Диаш (12), Жардел (44), Вайгль (46), Винисиус (75), Теллес (90).

Четлатиш: Диас (38).

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика