RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

ПФЛ аёллар футбол жамоаларини бадал пулларидан озод қилади Новости

ПФЛ аёллар футбол жамоаларини бадал пулларидан озод қилади

Coca Cola компанияси билан келишувга эришган Профессионал футбол лигаси Суперлига клублари учун навбатдаги енгилликни яратишга қарор қилди.

Сир эмаски, Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми 8 март санасидан старт олади.

8 март қандай кун экани барчага маълум. 2018 йилги мавсумда Суперлига клублари асосий жамоа учун 500 миллион сўм, аёллар ва футзал жамоалари учун эса 50 миллион сўмдан бадал пули тўлаган. ПФЛ 2019 йилда бу суммани оширмасликка қарор қилганди. Энди эса уни камайтириш йўлига ўтади. Биринчи галда аёллар футбол жамоалари учун бадал пуллари бекор қилинади.

“Pepsi билан келишув бизга катта ёрдам берди. У орқали бир қатор муаммоларимизни ечишга ҳаракат қилдик. Энди эса қадамни янада жиддийроқ ташлаш имконияти туғилди. Coca Cola билан ҳомийлик бизга ўз мақсадларимиз сари янада тезроқ қадам босиш учун туртки бўлади. Шундан келиб чиқиб, бошланишига аёллар футбол клубларини бадал пулларидан озод қилдик”, — деди бу ҳақда Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров.

“Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Бошлаган ишимизни давом эттира олсак, келаси мавсумдан энди бадал пулларини камайтириш, баъзи клубларни умуман бадал пулларидан озод қилишгача боришимиз мумкин. Биз клубларга ўз аравасини босқичма-босқич ўзи торта олиш йўлида ҳам ўрнак бўлишни истаймиз”, — деб сўзига якун ясади Омон Ғофуров.

Маълумот учун, ПФЛ бунга қадар ҳакамлар, инспекторлар ва комиссарларнинг клублар бўйнида бўлган чиқимларини ҳам ўз гарданига олганди. Шунингдек, жорий мавсум ПФЛ Суперлига клублари футболчиларининг 10 миллионлик суғурта полислари харажатларини ҳам ўз ёнидан тўлаб беради.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика