RU

Последние новости

15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  2 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  5 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  4 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  10 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  13 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  1 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3

"Пахтакор-79" хотира турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Қайрат"ни мағлуб этди Новости

"Пахтакор-79" хотира турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Қайрат"ни мағлуб этди

Биласиз, бу йил "Пахтакор-79" жамоасининг авиаҳалокатига 40 йил тўлади.

Айни дамда мазкур санага катта ҳозирлик ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, "Пахтакор-79" хотирасига бағишлаб халқаро "Хотира қанотлари" турнири ўтказилмоқда. Унда 12 жамоа иштирок этмоқда.

Мусобақада 2004 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоалар қатнашишади. Ўзбекистоннинг 10 жамоаси билан бирга Қозоғистоннинг "Қайрат" ва Украинанинг "Пахтакор-Куриловка" ҳам унда иштирок этмоқда. Учрашувлар "Чилонзор", ЎФА ва "Чиғатой" стадионларида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси илк ўйинда АГМК ёшларига қарши баҳс юритиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Иккинчи ўйинда терма жамоамиз андижонлик тенгқурларига қарши баҳс олиб борди. Учрашувда Ўзбекистон U-16 7:0 ҳисобида зафар қучди.

Бугун эса Ўзбекистон U-16 терма жамоасига Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби ёшлари рақиблик қилди. Учрашувда вакилларимиз 2 та тўп фарқи билан зафар қучишди.

Ўзбекистон U-16 – Қайрат 2:0

Голлар: Алишер Хайруллаев (48), Облоёр Раҳматов (51).

Ўзбекистон U-16: Асрор Кенжаев, Абдулазиз Тошкенбоев, Элёр Юлбарсов, Мирхаит Холдаров, Тоҳир Тўхтасинов, Абдуқодир Ҳусанов, Риан Исламов, Алишер Хайруллаев, Шаҳзод Акрамов, Облоёр Раҳматов, Жасур Аҳмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Бекнур Пармонов, Диёр Иномов, Азиз Ҳакимов, Жамол Раҳимов, Сарвар Баҳодиров, Нодир Абдураззоқов, Бобур Мўйдинов.   

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика