RU

Последние новости

10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  1 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  5 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  3 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  27

Парижда нотинч қиш: ПСЖнинг пастлаши сабаблари (мутолаа учун) Новости

Парижда нотинч қиш: ПСЖнинг пастлаши сабаблари (мутолаа учун)

Париж клуби муаммоларини таҳлил қиламиз.

Жаҳон чемпионатидаги танаффус олдидан ПСЖ ва "Наполи" миллий чемпионатлардаги мағлубиятсиз ягона жамоалар эди. ЖЧ-2022дан сўнг неаполликлар ғалаба қозонишда давом этишмоқда, парижликлар эса йўқ. Пойтахт клубидаги оғир вазият сўнгги ҳафталарда кўринмоқда.



Аввалига Кристоф Гальтье шогирдлари "Марсель"га 1:2 ҳисобида ютқазган ҳолда Франция чемпионатининг 1/8 босқичидан чиқиб кетишди. ПСЖ шундан сўнг миллий чемпионатда (1:3) "Монако"дан 3та тўп ўтказди. Парижликлар 3 кундан сўнг ўз уйларида Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Бавария"дан минимал ҳисобда мағлуб бўлди ва ўзининг чорак финалга чиқишини қийинлаштирди.

Ҳа, Франция чемпионатида "Лилль"га қарши ўйиннинг сўнггидагина ғалабага эришилди. Кетма-кет уч мағлубиятдан сўнг инқироз ҳақида гапиришга ҳали эртароқ, аммо шу билан бирга ПСЖда пасайиш бўлаётгани аниқ. Бу натижа жиҳатдан ҳам, ўйин жиҳатдан ҳам сезилиб турибди. Бунга бир қанча сабаблар бор.


Мбаппе ва Мессининг жароҳатлари

Килиан Мбаппе ва Лионель Месси мавсум давомида унчалик ҳам кўп ўйинларни ўтказиб юборишмаяпти, аммо уларсиз ПСЖда жиддий муаммолар бўлмоқда. Парижликлар октябрдаёқ аргентиналиксиз Лига 1 турнир жадвалининг қуйида бўлган "Реймс"га гол ура олмаганди. Франция чемпионлари 2023 йилнинг илк ўйинида "Ланс"га 1:3 ҳисобида ютқазганди. Аргентиналик бу вақт давомида жаҳон чемпионатидан сўнг дам олганди. "Монако"га қарши яқиндаги ўйинда ПСЖ 1та урган ва 3та ўтказиб юборган баҳсда ҳам Лео йўқ эди.



Парижликларда Мбаппесиз ҳам вазият ёмон. Килиан январнинг ўрталарида "Ренн"га қарши фақатгина 35 дақиқа ўйнади. Француз гол уришга улгурмади, унинг жамоаси эса минимал ҳисобда мағлуб бўлди. ЧЛ доирасидаги "Бавария"га қарши ўйинда ҳам шундай ҳолат, ўшанда форвард жароҳатидан сўнг 33 дақиқа ўйнаганди. ПСЖ ҳужумчисиз бунга қадар Лига 1 доирасидаги "Монако" ва Франция кубогида "Марсель"га ютқазганди. Парижликлар шу билан бирга Мбаппе ва Месси дастлабки дақиқалардан майдонга чиққан ўйинларнинг бирортасида мағлуб бўлишмади.


Амалга ошмаган трансферлар

Гальтье бекорга декабрда трансфер бозорида ишлар олиб бориш кераклигини айтмаганди. ПСЖ биринчи навбатда сифатли ҳимоячи билан шартнома имзолашни хоҳлаганди. Парижликларда уч нафар марказий ҳимоячи бор: Маркиньос, Преснел Кимпембе ва Серхио Рамос. Бу кам. Тўлақонли ротация учун камида яна битта ўйинчи бўлиши керак. Франция чемпионатлари "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньярни олишни жуда ҳам хоҳлашганди, аммо ушбу трансферни амалга ошира олишмади. "Нерадзурри" футболчини қўйиб юбормади, сабаби унга муносиб ўринбосар топа олмади.



ПСЖ шунингдек "Челси" вингери Хаким Зиеш билан шартнома имзолашда муваффақиятсизликка учради. Марокашлик ўша вақт Лондон клубида кам ўйин амалиёти олаётганди. Унинг Неймар ва/ёки Мессига босимни камайштириши тахмин қилинганди, аммо бу режани амалга оширишнинг уддасидан чиқилмади. Парижликлар трансфер барбод бўлишида "Челси"ни айблашди. Миш-мишларга кўра, лондонликлар шу қадар Энцо Фернандес билан шартнома имзолаш устида банд эдиларки, бир неча бор Зиешнинг ўтиши учун Францияга нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни юборишган. Якунда, битим амалга ошмади.


Спорт директори ва мураббийидан норозилик

Францияда ПСЖ ўйинчиларининг спорт директори Луиш Кампушнинг ишидан норозиликлари ҳақида ёзишди. Улар бошқарувчи таркибни ўтган мавсумдагидан заифлаштирди деб ҳисоблашмоқда. Жамоадаги асосий муаммолардан ярим ҳимоя деб ҳисобланмоқда. Кампуш Парижга Ренату Саншеш, Фабиан Руис, Витинью ва Карлос Солерни олиб келди, аммо Марко Верратти ўрта чизиқдаги ягона топ ўйинчи бўлиб қолмоқда. Гальтьега келсак, миш-мишларга кўра, футболчиларга мутахассиснинг таклиф этган ғоялари ёқмаяпти. Барча ҳам мураббий Мбаппени бошқа ўйинчилардан юқори қўяётганидан мамнун эмас. Бир йўл бир нечта манбаларнинг хабарига кўра, жамоадаги атмосфера идеалликдан йироқ.



Энг яхши ўйинчиларнинг келажаги номаълумлиги

Месси, Неймар ва Мбаппе иштирокидаги катта ҳужум триоси бўлиниб кетиш эҳтимоли бор. Леонинг ПСЖ билан шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Томонлар келишувни узайтириш борасида келиша олишмаяпти. Аргентиналик эркин агент бўлганда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Мессининг Париж клубидаги келажаги жамоанинг Чемпионлар лигасидаги иштирокига боғлиқлиги айтилмоқда. ПСЖнинг ЧЛдан 1/8 финалдаёқ чиқиб кетиши мумкинлигини ҳисобга олса, Мессини олиб қолиш имкониятлари жуда юқори эмас.



Неймарнинг ҳам келажаги номаълум. Бразилияликнинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Аммо, ОАВ маълумотига кўра, клуб ўйинчи билан жорий мавсум сўнггида хайрлашиши мумкин. Миш-мишларга кўра, ПСЖ футболчининг ишга енгил қараётганидан норози. Бу янгиликлар фонида автоматик равишда Мбаппенинг келажаги ҳақидаги савол ҳам кўтарилади. Агар шундай футболчилар кетса, француз жамоада қолишни хоҳлайдими?

Бундан ташқари, Рамоснинг шартномаси якунланмоқда, Кимпембе эса клубдан кетмоқчига ўхшайди. Марказий ҳимоячи позицияси тўлиқ йиғилмаганини ҳисобга олса, бу парижликларга муаммо қўшади. Умумий олганда, ПСЖда қийин вазият юзага келмоқда. Натижалар ҳам жамоадаги ҳолат каби ёмонлашмоқда, ноаниқликлар эса кўпаймоқда. Парижликларда олдинда кўп ишлар бор – мураббийлар штабида ҳам, клуб раҳбариятида ҳам. ПСЖдаги спорт лойиҳасининг муваффақияти ҳам яна шубҳа остида қолмоқда.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика